Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 | N bazaar

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва 14-январь “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан бугун “Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди” шиори остида бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

Норин тумани ҳокими Ж.Нурматов, маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи В.Нуралиев, туман мудофаа бўлими бошлиғи У.Сиддиқовлар тумандаги Катта Ўлмас МФЙ да яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Маматов Турдибой отанинг хонадони бўлиб, ватан тинчлиги, халқ фаровонлигини таъминлаш борасидаги фидокорона хизматларини эътироф этиб байрам совғаларини топширдилар.


Шунингдек тумандаги Еттиқашқа маҳаллада яшовчи Нуралиев Зухриддин отанинг хонадонида бўлиб, фарзанди Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган Йигиталиев Шокиржонни яқинлари холидан хабар олинди. Шокиржонни ота-онасига мана шундай Ватанпарвар, Жонажон Ўзбекистонимизга садоқатли ўғлонни ўстирганлиги учун кўпдан-кўп раҳматлар айтиб байрам совғалари топширдилар.