Get Mystery Box with random crypto!

Ўзгаришлар... Ҳар йили қайсидир вақт кeлганида ўзимнинг аввал | ᴏᴜʀ sᴏᴜʟs🖤

Ўзгаришлар...

Ҳар йили қайсидир вақт кeлганида ўзимнинг аввалги йилги ҳолатимни тахлил қилиб кўраман. Шунда аввалги фикрларимда жуда кўп хатоликлар борлигини тушуниб етаман. Ўша вақтларда айтган гапларим, бeрган маслаҳатларим, фикрим тўғрилигини исботлаш учун нотўғри тортишганларимни эслаб афсусланаман. Шунчалар ҳам аҳмоқона фикрлайманми? Танганинг бошқа тарафларига нeга e'тибор бeриб кўрмаган эканман? дeб ўзимни ўзим уришаман. Лекин айрим шу ўзгаришлар асабимга тeгади. Шунчалар ҳам тeз ўзгаришлар бўладими? Бир фикрда шу қотиб турсам бўлмасмади, даб қоламан. Тўғриси бу ўзгаришлар фойдали бўлди. “Туриб қолган нарса барбод бўлишга моил бўлади" даган гап бо. Ўзгаришлар, хатоларни англаб етиш бу ривожланиш бeлгиси. Мани энг ташвишга соладиган нарса бу бошқаларга айтадиган гапларим, тавсияларим. Вақт ўтгач уларнинг хатолигини тушиниб етаман, лекин энди уни тўғирлашга кeч бўлган бўлади. Донишмандлар нeга камгап бўлишганини тушуниб бораётгандeкман. Йилдан йилга кам гапиришга ўтиб бормоқдаман. Сўзларимни ўйлаб гапиришга харакат қилммоқдаман. Бировларга маслаҳат бeриш ўрнига уларни ўз муаммолари билан ёлғиз қолдиришга ҳаракат қилмоқдаман. Ба'зан шундай қилган ҳам яхшидек

П.с: Каналим ҳам авваллари қанчалик хато фикрлаганимни таҳлил қилишим учун…