Get Mystery Box with random crypto!

​​ Баҳоловчиларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга мала | my.gov.uz

​​ Баҳоловчиларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш онлайн бўлди

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) яна бир муҳим янги хизмат билан бойиди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан баҳоловчиларга малака сертификатларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш my.gov.uz ҳамда Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилиши белгиланган.

Бу қандай ишлайди?

Талабгор малака сертификатини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилади.

Сўровнома шаклини тўлдириб, ваколатли органга юборади. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

Ариза тушгандан сўнг малака имтиҳонига қўйиш ёки рад этиш мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади. Малака имтиҳонига қўйилган талабгорлар рўйхати ваколатли органнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

Малака имтиҳони натижалари тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг малака сертификатини QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштиради ва уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди, марказлар (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.

Малака сертификати олингандан сўнг уни талабгорнинг электрон манзилига юборади ва талабгорни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Талабгор ўзи келиб мурожаат қилганда рухсатномани электрон ёки қоғоз шаклида талабгорга тақдим этади.

Хизмат нархи: Базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари.

Хизматдан фойдаланиш учун ушбу ҳаволага ўтинг: https://my.gov.uz/uz/service/380