2022-07-06 06:55:10
Гендер тенглигини қандай тушуниш керак?
Қисқача: Ўзбекистонда олиб борилаётган гендер сиёсатини қўллаб-қувватламайман.
Аслида гендер тенглиги термини иқтисодий, маданий ва ижтимоий имкониятларга инсонларнинг жинсидан қатъий назар тенг имконият берилишини ифодалаши лозим. Уларнинг шунчаки тенг бўлиши муҳим эмас, балки жинси туфали бирор ҳақидан маҳрум этилмаслигига урғу бераман.
Жамиятда ҳокимиятни эгаллашда ва таъсир доираларнинг бўлинишида жинсий тенгликни яратиш аёлларни шунчаки кўпайтириш шарт эмас. Уларга имконият яратиш, жинсий камситишнинг барча кўринишига барҳам бериш керак, бўлди.
Оила, таълим маскани, иш ўрни ва медиа бу масалада якдил бўлиши даркор. Шу билан бирга, аёлнинг ишламаслик, консерватив яшаш ҳуқуқи олабўжи кўрсатилмаслиги керак. Бир танишим айтганди: Исломий оиладаги аёлларнинг ўрни ва эҳтироми барча оилада бўлганда Ғарб давлатлари феминизм ҳақида бонг урмасди.
Кўплаб муслималар ҳам ўқиб, катта лавозимларда ишлашни истайди, аммо уларнинг ривожланиши учун (оддий) эътиқодини сақлаб қола оладиган иш шароити (work ethic) ҳам йўқ. Бу ҳам гендер тенглигини йўққа чиқаради.
Мамлакатда фақат либерал қарашли, прогрессив аёллар учун йўл очилиши, консерватив (яхши маънода) ва диндор қатламнинг ҳуқуқларига қўйилган чекловлар ҳеч қачон гендер тенглигини таъминлай олмайди.
Alisher Ro'zioxunov@MubashshirAhmad
15 views03:55