Get Mystery Box with random crypto!

12 ЁШЛИ ЎҚУВЧИ ҚИЗ IELTS’дан - 7 БАЛЛ ТЎПЛАДИ, УНИНГ LISTENING | M.writes

12 ЁШЛИ ЎҚУВЧИ ҚИЗ IELTS’дан - 7 БАЛЛ ТЎПЛАДИ, УНИНГ LISTENING’ДАН ОЛГАН БАЛИ 9 НИ ТАШКИЛ ҚИЛДИ — ХЎШ, У БУНГА ҚАНДАЙ ЭРИШДИ?

Каттақўрғон туманидаги 40-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Диёра Туйчиева 12 ёшида IELTS синовларидан 7 балл тўплади. Айниқса, унинг эшитиш кўникмасидан 9 балл олганидан устози Мадина Жалилова ўзгача ғурурга тўлди.

Диёра келажакда инглиз тили ўқитувчиси бўлишни орзу қилади. У ҳозирдан ўзидан кичик ёшдаги ўқувчиларга тил ўргатади. Уларга дарс бериш жараёнида ўқитувчи ўзини қандай тутиши кераклигини, ўқувчилар билан хушмуомалада гаплашишни машқ қилади.

Кунига 12 соатлаб ўқиш, олдига қўйилган мақсад сари тиним билмай интилиш - юксак марралар сари етаклайди. Шу боис Диёра ҳам 12 ёшида улкан натижага эришди. Билимдон, иқтидорли ўқувчи қиз Диёрага келгусида бундан ҳам юқори натижларига эришишини тилаб қоламиз!

Батафсил: https://bit.ly/3rrteuY


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш:

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram