Get Mystery Box with random crypto!

Лола сомса Керакли масаллиқлар: • 200гр маргарин • 200гр см | RECEPTI_MUQADDAS❤️

Лола сомса

Керакли масаллиқлар:
• 200гр маргарин
• 200гр сметана
• 500-600 гр ун
• 1чимдим туз
• 400-500гр фарш
• 2-3та пиёз
• таьбга кўра зираворлар
• 1та туҳум
• кунжут

Тайёрланиши:
Хона ҳароратида турган маргаринни ун билан крошка қилиб оламиз. Кейин таъбга кўра туз ва 200 гр сметана солиб қўлимизада аралаштириб оламиз.
Ун солиб ҳамир қилиб оламиз. Сўнгра музлатгичга тиндиргани олиб қўямиз.

Начинкаси учун:
400-500 гр фаршга 2-3та пиёзни майда қилиб тўғраб, таъбга кўра зираворлар солиб аралаштириб оламиз.
Тинган ҳамиримизани зувалачаларга бўлиб оламиз. Сўнгра ингичка қилиб ёйиб оламиз.
Кейин бир тарафини кесиб, кесилган жойини олдига начинкадан қўйиб лола гули шаклида айлантириб тугиб оламиз.
Устига 1та туҳумни яхшилаб аталаб суртиб оламиз ва кунжут сепамиз.
200 градусда 25-30 минутда пишириб оламиз.

Тайёр бўлди
Ёқимли иштаха

MV_COOKING