Get Mystery Box with random crypto!

ИСТИҒФОР АЙТИШ ДАРАЖАЛАРИ Уламолар айтишича, истиғфорнинг уч | 𝙈𝙪𝙯𝘿𝙖𝙡𝙞𝙛𝙖

ИСТИҒФОР АЙТИШ ДАРАЖАЛАРИ

Уламолар айтишича, истиғфорнинг уч хил даражаси бор:

Биринчи даража:

Фақат тил билан истиғфор айтиш. Бу – энг қуйи поғона. Аммо бунинг ҳам фойдалари кўп. Жумладан, фақат тил билан истиғфор айтиш сукутдан яхшироқ. Бу эгасини яхшиликка ўргатади, бандани тоатга чақиради, ёмонликдан узоқлаштиради. Аммо бир жиҳати ҳам бор: киши тили билан истиғфор айтса-ю, лекин гуноҳдан тийилмаса, ёлғончи бўлиб қолиши, айтган истиғфори ўрнига ўтмаслиги мумкин. Баъзи орифлар: “Кимнинг истиғфори ўзини ўнглашига туртки бўлмаса, унинг гапи ёлғондир”, дейишган экан.

Иккинчи даража:

Қалб билан истиғфор айтиш. Қалбни нопок нарсалардан тозалашда унинг таъсири катта, фойдаси бисёр. Қалб ила истиғфор айтган банда ғам-ташвишдан қутулади, устига раҳмат, барака ёғилади.

Учинчи даража:

Ҳам қалб, ҳам тил билан истиғфор айтиш. Мана шу энг афзали, хос бандалар даражасидир. Барча фазилатлар шунда мужассам. Дил ҳамда тил билан истиғфор айтилса, гуноҳлар кечирилади, яхшиликлар кўпаяди, қалб тозаланади.
Қалб ва тил билан истиғфор айтиш насуҳ (яъни, ҳақиқий, холис) тавбанинг шартидир. Демак, тавба қабул бўлиши учун тилда истиғфор айтиб, қилмишига қалбдан афсусланиш, гуноҳни такрорламасликка қатъий қарор қилиш лозим.

“Истиғфорнинг 40 хосияти” китобидан.

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi