Get Mystery Box with random crypto!

#фойдали_мулоҳаза Болакай уйига келиб онасига: Бу хатни ма | 𝙈𝙪𝙯𝘿𝙖𝙡𝙞𝙛𝙖

#фойдали_мулоҳаза

Болакай уйига келиб онасига:

Бу хатни мактабдаги ўқитувчим бериб юбордилар, дейди. Онаси хатни ўқиб кўз ёшларини зўрга тутиб турди. Уни боласига баланд овозда ўқиб берди:

«Сизнинг ўғлингиз даҳо! Мактабимиз унинг қобилиятига кичиклик қилади. Шунинг учун сиз унга уйингизда таълим беринг!».

Орадан йиллар ўтди. Инсоният тарихида улкан ихтиро кашф қилган инсон Эдисоннинг онаси вафот этди.
Кунларнинг бирида у онасининг жавонини кўздан кечираётиб қутидаги хатга кўзи тушди:

«Сизнинг ўғлингиз калтафаҳм, тентак. Эрта тонгдан бошлаб уни мактабга киритмаймиз!».

Буни ўқиган Эдисон роса йиғлади ва ўзининг хотира дафтарига ушбу битикларни битиб қўйди:

«Эдисон тентак бола бўлган. Лекин ақлли онасининг тадбири ила даҳога айланди!».

Онанинг ҳаётдаги ўрни шундай!!!

Томас Эдисон (1931 йилда вафот этган), америкалик ихтирочи. У лампочка ихтиросига асос солган.

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi