Get Mystery Box with random crypto!

Агар ижтимоий байрамларни нишонлаш жоиз бўлганда эди, Мадинага | Muzakkir222

Агар ижтимоий байрамларни нишонлаш жоиз бўлганда эди, Мадинага ҳижратдан кейин у ердаги байрамларни Росулуллоҳ алайҳиссалом нишонлашга руҳсат берган бўлар эдилар.

Аксинча улар Роббим бизга ундан афзалини берди, исломда иккита байрам бор деб бошқа байрамларни нишонлашга рухсат бермадилар.

Бўлиб ҳам янги йил ижтимоий эмас, эътиқодий байрам.
Очиқдан-очиқ ширкий ва ёлғон байрам.
Унда одамлар қорбободан нарса сўрашади Аллоҳдан эмас.
Ва ўзлари қорбобога бериб қўйган совғаларни, у тарқатиб беради.
Аллоҳ сизга берган ризқни қанақадир чўпчакбобога берасиз, у эса болангизга.
Кулгили эмасми?

Болалар эса уни қорбобо олиб келди деб ишонади ва ўн икки ой Аллоҳга эмас, қорбобога суяниб, уни кутиб яшайди.
Ачинарли эмасми?
Ҳатто ҳазиллашиб ҳам ёлғон гапирмаган Росулуллоҳ айлайҳиссалом бу ҳолингизни кўрсалар нима дердилар ажабо?

Бу ҳам етмагандек, кеча ярмида қадаҳлар уриштирилади ва ният қилинади.
Аллоҳдан бошқага сиғиниш қўрқинчли эмасми?

Йил давомида қуруқ нон чой еб, йил охирида топганингизни бир кунда ҳавога совуриш, исроф эмасми?

Ижтимоий байрамингизни на дунёнгизга на охиратингизга зарра қадар яхши тарафи борми, бир ўйлаб кўринг!

@muzakkir222