Get Mystery Box with random crypto!

. “Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман” Имом Қуртубий ай | Muzakkir222

. “Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман”
Имом Қуртубий айтади: Ҳадиси қудсийдаги Аллоҳ таолонинг “Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман” сўзи ҳақида шундай дейилади: Банданинг дуо вақтида унинг ижобат бўлиши ҳақида гумони, тавба вақтида унинг қабул бўлиш ҳақида гумони, истиғфор айтганида унинг мағфират қилиниши, кечирилиши ҳақидаги гумони ҳамда ибодатларни амалга оширганда улар учун ажру мукофотга эришиши ҳақидаги “Мен ҳақимдаги гумонидаман!”.

“Фатҳул Борий”дан.

Изоҳ: Шориҳлар «гумонидаман» деган сўзни шундай изоҳлашган: «Бандам Мен ҳақимда яхши гумонда бўлиб, мағфиратимдан умидвор бўлса, кечираман. Раҳматимдан ноумид бўлиб, гуноҳга ботса, мени иқоб қилади, деб Мен ҳақимда бадгумон бўлса, жазолайман», деган маънода тушуниш мумкин. Умидвор бўлиш мусулмонга хос, ноумид бўлиш эса кофирга хос амалдир».

@muzakkir222