Get Mystery Box with random crypto!

СССР даврида Тошкан Генплан бўйича қурилган эди. Эски шахар, Ч | Muzaffar Akbarbek

СССР даврида Тошкан Генплан бўйича қурилган эди. Эски шахар, Чилонзор, Қорақамиш, Юнусобод, Сергели, ТТЗ, массив Феруза, Тансиқбоев массивлари, янги участкалар тушган Штаб, Октябрь массиви, Ўрикзор, Зенит, Хасанбой каби жойлар…  Хаммаси хисоб-китоб билан, суви, гази, свети, канализацияси узоқ йилларга етадиган қилиб, қишда кучланиш ортса элекртошит ва подстанциялари отвормайдиган, портлаб, ёниб кетмайдиган қилиб қурилганди. Хақиқий билимли мутахасислар, инжинерлар, архитекторлар хаммасини хисоб-китобини олиб, режалаб қуришганди.
Болалар майдончалари учун, футбол майдончалари, дарахтзор боғлар учун бўш ерлар қолдириб кетишганди. Чунки ерли ахоли дам олиши, соф хаводан нафас олиши, сайр қилиши, хордиқ чиқариши хам керак-ку! "Гугурт қути” ичида ўтиравермайди-ку одам?
Тошкан "ўрмон ичидаги шаҳар” га айланиши керак эди… Кейин У келди. Кўрдики шахарда бўш ерлар кўп экан. Хаммасини сота бошлади. 5 йилда қаердаки "икки қарич” бўш ер кўрса, хаммасини сотди. Домлар орасига домлар қуриб ташлади. Бутун Тошканни иморатлари орасига янги домларни кўчат эккандек "экиб” ташлади. Одамларни дод-войига, оху-ноласига қулоқ хам солмади. Юзлаб, минглаб янги иморатлар қурилди, шахарни чанги чиқиб кетди… Дарахлар қўпориб ташланди... Қизиғи шу минглаб янги иморатлар жойлардаги ўша Советдан қолган коммуникацияларга шундайгина улаб қўйилаверди. Свети, суви, гази, канализацияси ўша жойдаги бор линияларга улаб қўйилди. Бу юкламани эски коммуникациялар кўтара олмаслиги хақидаги мутахасисларнинг фикрига тупурилди. Қаршилик қилганини овози ўчирилди.
Ва мана ўша кун келди. Битта совуқни ўзида Тошкандаги юзлаб подстанциялар ёниб, портлаб, эриб кетди… Халқ совуқда қалтиллаб қолди. Бутун пойтахтда хаёт тўхтаб қолди. Цехлар, ишлаб чиқариш корхоналари, тадбиркорлик субъектлари тўхтади. Миллардлаб зарарлар кўрилди, кўрилмоқда. Минг-минглаб оддий халқнинг уйилаги не хасратларда олган, хали кредитлари тўланяпган маиший техникалари куйди, бузилди… Уйини янгича насосда ишлайдиган иситиш тизими қилганларни отопления системалари музлаб, труба, насослари ёрилиб кетди…Минглаб қариялар, ёш болалар, аёллар совуқдан шамоллаб, касал бўлиб қолди… Ким тўлайди буларни бадалини? Ким жавоб беради?
Кунлар исир, бу совуқлар жабри эсдан чиқар, лекин бу хол яна такрорланиши аниқ. Чунки бутун пойтахтнинг инфраструктураси дабдала бўлиб бўлган. Кейинги совуқда яна шу хол такрорланади аниқ. Шахарни яна аввалгидек юкламаларни кўтара олалиган бўлиши учун қанча кабель, қанча подстанция, қанча газ қувурлари, қанча сув қувурлари, канализация тизимлари қуриш керак яна? Бунга 1-2 йилда эришиб бўлмайди, ўнлаб йиллар кетар балки, агар маблағ, истак топилса, шунда хам…
Шахарга мактаблар, боғчалар, касалхоналар, парклар, йўллар, кўприклар керак эди аслида. Тошканга домларни қуриб, миллион одамни кўчириб келишдан олдин булар қаерда ишлайди, нима тирикчилик қилади, боласи қайси мактбга, қайси боғчага боради, қаерда даволанади деган саволларни бериш керак эди!
5 йилда қилинган хатоларни тузатишга 50 йил кетадиганга ўхшаб турибди энди. Хар холда биз у кунларни кўрмасак керак…

Шорахмат Курбанов


t.me/Muzaffar_Akbarbek