Get Mystery Box with random crypto!

Магар мутахассиснинг билими фаолияти номини тўғирлашга етмаса, | Muxtasar_nazarova_darslari

Магар мутахассиснинг билими фаолияти номини тўғирлашга етмаса, илм бундай мутахассисни қабул қилмайди!!! Қалбни ўрганиш мумкин эмаслигини ҳам дин, ҳам илм жуда яхши билган бир вақтда, қалбни ўрганишга даъво қилиш ҳўп ажиб ишдир!!!

Маълумот учун, Қалбшунос - қалбни ўрганувчи маънони билдиради.

Ақида ва Фиқҳ илмини қай даражада биласиз?
Агар яхши билсангиз тасанно! Аммо, яхши хабардор бўлмасангиз, у ҳолда "динга тўғри келмайдиган ҳеч гап айтмади" деган иддаони қайси диний билимга асосланиб айтганиз мен учун жумбоқ бўлади.

Сиз айтган қалбшуносни танимайман. У ҳақида фикр юритишга маънавий ҳаққим йўқ! Мен Қалбшунослик тўқима йўналиш ҳақида бемалол фикр айтоламан. Ичида тушунмай юрганлар, тўғри йўл деб юрганлар ва атайлаб юрганлар ҳам бор.

Сизга маъқул келган бўлса, бу сизнинг таъбингиз. Ҳеч кимга эътироз билдирганим йўқ.
Аммо умум йўналиш сифатида динимиз ва қадриятларимизга хатари борлигини инобатга олиб, жонкуяр мутахассис сифатида эътироз билдиравераман.

Психолог Муҳаммаджон Азимбаев