Get Mystery Box with random crypto!

деб сўради. (УМИД) Қочиб келдим. Мусулмон бўласизми? (ТАЛА | Muxtasar Nazarova

деб сўради. (УМИД)

Қочиб келдим.

Мусулмон бўласизми? (ТАЛАБИДА ҚАТЪИЙ ТУРИШ)

Йўқ.

Қўрқманг. Холамнинг ўғли хуш келибдилар. Али ва Амоманинг отаси хуш келибдилар. (АЖРИМ ВА АДОЛАТ)

Пайғамбар алайҳиссалом бомдод намозига имомлик қилдилар. Намоз ўқиб бўлингач, масжиднинг охиридан бир овоз келди:

Мен Абу Ос ибн Рабиъни ўз ҳимоямга олдим.

Нимадир эшитгандек бўлдим, сизлар ҳам эшитдингларми?
дедилар Пайғамбар алайҳиссалом.

Ҳа, эй Аллоҳнинг пайғамбари, - дейишди саҳобалар.
Зайнаб деди:

Эй Аллоҳнинг пайғамбари, Абу Ос узоқдан келадиган бўлсам, холамнинг ўғли, яқиндан келадиган бўлсам, болаларимнинг отаси, мен уни ўз ҳимоямга олдим.

Пайғамбар алайҳиссалом ўринларидан туриб:

Эй одамлар, куёвимиздан ёмонлик кўрмаганмиз, рост гапирган, берган ваъдасига вафо қилган, маъқул кўрсангизлар, унга молини қайтариб бериб, шаҳрига қайтиб кетишига қўйиб беринглар, шундай қилишинглар менга ҳам ёқади, маъқул кўрмасангизлар, унинг масаласи сизларнинг қўлингизда, қандай ҳукм қилсангизлар ҳам сизларни айбламайман, - дедилар. (ШЎРО)

Молини қайтариб берамиз эй Аллоҳнинг пайғамбари, - дейишди одамлар. (АСКАРЛАР ОДОБИ)

Пайғамбар алайҳиссалом Зайнабга қараб:
Сен ҳимоянгга олган одамни биз ҳам ҳимоямизга олдик, - дедилар.

Кейин Зайнабнинг уйига бориб:

Зайнаб, уни яхшилаб меҳмон қил, ҳурматини жойига қўй, у холангнинг ўғли, болаларингнинг отаси, лекин унга яқинлашма, у сенга ҳалол эмас, - дедилар. (МЕҲРИБОНЛИК ВА ШАРИАТ)
- Хўп бўлади, отажон, - деди Зайнаб. (ИТОАТ)

Зайнаб уйга кириб, Абу Осга:

Бизни ташлаб кетиш сизга шунчалар осонми, ундан кўра мусулмон бўлиб, шу ерда қолавермайсизми? - деди. (МУҲАББАТ ВА УМИД)

Йўқ, - деди Абу Ос ва молини олиб, Маккага қайтиб кетди.
Маккага етиб келгач:

Эй одамлар, мана молинглар, менда яна бирон нарсанглар қолдими? - деб сўради. (ҲАЛОЛЛИК, ОМОНАТДОРЛИК)

Худо хайрингни берсин, жуда гўзал вафо қилдинг, - дейишди одамлар. (ТАБИИЙЛИК)

Ундай бўлса, гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир. (НЕЪМАТ)...

Бомдодда Мадинага кириб борди. Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларига бориб:

Эй Аллоҳнинг пайғамбари, кеча мени ўз ҳимоянгизга олгандингиз, мана бугун ёнингизга келдим ва гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир ва сиз Аллоҳнинг расулидирсиз, - деди. (ЭНГ ГЎЗАЛ СУРАТДА ЯХШИЛИККА ЯХШИЛИК ҚАЙТАРИШ)

Кейин Пайғамбар алайҳиссаломдан, Зайнабнинг олдига қайтсам бўладими, деб сўради. Пайғамбар алайҳиссалом эса унинг қўлларидан тутиб, юр кетдик, дедилар. Зайнабнинг эшиги олдига келиб, эшикни қоқдилар ва:

Зайнаб, холангнинг ўғли яна келиб, яна қўлингни қайта сўраяпти, розимисан, - дедилар.

Зайнабнинг юзи қизарди ва табассум қилди. (ДОИМИЙ РОЗИЛИК)

Шу воқеадан бир йил ўтиб, Зайнаб оламдан ўтди...

Абу Ос шу қадар қаттиқ йиғладики, ҳатто одамлар Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзлари уни юпатганини кўришди. У шундай дерди:

Аллоҳга қасамки, эй Аллоҳнинг пайғамбари, Зайнабсиз яшай олмайман, тоқатим етмайди. (УМР ЙЎЛДОШИ)

Зайнаб ўлимидан бир йил ўтиб, у ҳам вафот этди. (РУҲЛАР УЧРАШДИ, ҚОВУШДИ)

"Қалам" учун арабчадан
Муқим Маҳмуд таржимаси.

Мен ўқиб жуда хам мазза қилдим.Сизларга хам илиндим.