Get Mystery Box with random crypto!

МОТИВАЦИЯ... Ҳар куни шуларни такрорланг... Барча куч сени | AYOLLAR PSIXOLOGIYASI

МОТИВАЦИЯ...

Ҳар куни шуларни такрорланг...

Барча куч сенинг ичингда. Сен ҳаммасини қила оласан.

Юлдуз бўлиш учун, сен ўз нурингни сочишинг керак. Ўз йўлингда бор ва қоронғулик ҳақида ташвишланма. У сабаб юлдуз янада ёрқинроқ порлайди.

Ҳеч қачон бошингни эгма. Уни баланд тут. Дунёга тик боқ.

Қаттиқ ишла, меҳрибон бўл ва ажойиб нарсалар содир бўлади.

Агар сен кеча йиқилган бўлсанг, бугун яна ўрнингдан тур.

Ҳар бир кунингни ноёб қил.

Оллоҳ бизни оддий бўлишимиз учун ерга қўйганига ишонгим келмайди.

Бу сенинг дунёдаги ўрнинг. Бу сенинг ҳаётинг. Бор ва ўзинг истаган ҳаётингни қур.

Мен шу ерда бўлганлигим сабабли, дунё янада яхшироқ бўлишини хоҳлайман.

Ҳеч қачон таслим бўлмайдиган инсонни енгиш қийин.

Муваффақият бу– иштиёқни йўқотмасдан омадсизликлардан ўтишдир.

Инсон ҳаёлида нимаики ўйласа ва ишонса, у амалга ошади.

Вақтинг чегараланган. Шундай экан, уни бировнинг ҳаётида яшаб беҳуда сарфлама.

https://t.me/+r8fvmkl3CSAxZjdi
https://t.me/+r8fvmkl3CSAxZjdi