Get Mystery Box with random crypto!

​ Ўзингиз хақингизда нималарни биласиз? Германияда бир ярим м | AYOLLAR PSIXOLOGIYASI

Ўзингиз хақингизда нималарни биласиз?

Германияда бир ярим минг нафар эркак ва шунча аёл қатнашган тажрибада ёлғон сўзлашда аёллар устун келганлар. Эркаклар тортиниб, тутилиб, гапини эплолмаган бир пайтда аёллар китоб ўқигандай бемалол, назокат билан ёлғонни шариллатаверганлар.

КЎРИШ.
 Аёллар эркакларга нисбатан кўпроқ майдонни кўра олишади. Эркакларнинг кўриш майдони энсиз, бироқ узун. Яъни, эркак шкафдан ўз пайпоғини топа олиши жуда қийин, аммо жуда узоқдаги бинони кўра олади. Аёл чап–ўнгга ва баланд-пастга 45 градус ҳудудни аниқ-тиниқ кўриш қобилиятига эга. Булар – шахсий фикрлар эмас, балки олимлар олиб борган илмий изланишлар натижаси.
Исталган эркакни ҳеч бўлмаганда бир марта бошқа аёлга суқланиб қараганликда айблашади. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, аслида аёллар эркакларга кўпроқ қарарканлар.

ЭШИТИШ.
 Аёллар эркакларга қараганда яхшироқ эшитадилар. Боз устига аёллар товушларни турли хил категорияларга бўлишади ва уларнинг ҳар бирини тўлалигича илғай оладилар. Натижада, биров билан гаплашаётган аёл ёнидагиларнинг гапларини ҳам оқизмай-томизмай эшитиб туради.
Аёлларга шунчаки, суҳбатлашишнинг ўзи кифоя бўлса, эркаклар учун суҳбатнинг мазмун-моҳияти муҳимроқ. Эркаклар маълумотларни маълум тартиб ва кетма-кетликда қабул қилишга мойил. Шу сабабли, бирорта вазифани бажаришда бутун эътиборини шунга қаратади. Масалан, эркак севимли жамоаси иштирокидаги футбол ўйинини диққат билан томоша қилаётган вақтда, аёл унга ўзининг сўнгги янгиликларини сўзлаши беҳудадир.
Идрок қилиш тезлиги бўйича аёллар эркакларни сезиларли даражада ортда қолдиришади.  Шунингдек, аёлларнинг эслаб қолиш қобилияти ҳам кучли!
Аммо эркак касб-корига, ишига тааллуқли хабарни, маълумотни осонроқ ёдлаб қолади.

СОҒЛИҚ. 
Эркак қон айланиш тизимида тахминан 4-5 литр, аёлда эса 3-6 литр қон мавжуд. Кучли жинс вакилларининг қони кислородга кўпроқ тўйина олгани боис, уларнинг организми анча чидамлидир. Шунга қарамай, улар қондан қўрқади, аёлларга нисбатан дардга чидамсиз бўлади. Эркаклар аёлларга нисбатан 2-3 баравар кўпроқ касал бўлиб қолишдан қўрқишаркан. Аммо шу билан бирга, улар шифокорлар қабулига аёллардан 4 баравар камроқ қатнар экан.

МУНОСАБАТ.
 
Аёл кўпроқ одамларга эътибор қаратади, эркак эса уларни ўраб турган муҳитга. Масалан, бирон-бир зиёфатдан қайтган хотиннинг хотирасида асосан қайси аёл нима кийиб келган, қайси бири эри билан ажрашяпти ёки ажрашиш арафасида, кимнинг тақинчоғи қимматбаҳороқ, деган маълумотлар ғужғон ўйнайди. Эркакнинг хотирасида эса фақат синган чироғ-у, сувоғи ўпирилган ёки бўёғи кўчган девор қолади, холос.
Аёл туғилган кунларни, тўй ёки маросимлар ўтказиладиган саналарни ҳеч эсидан чиқармайди. У фарзандлари ва невараларининг неча кило туғилгани-ю қандай нохушликларни бошидан кечирганини-да унутмайди. Эркак нафақат фарзандлари ва невараларининг, ҳатто ўзининг туғилган кунини ҳам гоҳо эсидан чиқаради.

РУҲИЯТ. 
Аёлнинг серҳис, сертуйғу жинс экани унинг йиғлашида ёрқин намоён бўлади. Аёл эркакка нисбатан тез-тез кўз ёш тўкиб туради. У арзимаган баҳона ёки гапдан ҳам таъсирланиб ашкига эрк бериши мумкин. Аёл йиғлаганида ён-атрофдагиларда ҳамдардлик уйғотишга интилади, чунки у ашклари билан мақсадига етиши мумкинлигини билади. Унинг қарғашлари, нолалари, фарёдлари ҳар қандай бағритош кишининг дилини юмшатади, ғазабидан туширади ва ён босишга мажбур қилади. Эркак жаҳли чиққанида бақириши, сўкиши, ҳатто мушт кўтариши мумкин, лекин у имкон қадар бегоналар олдида йиғлашдан ўзини тияди. У йиғлашни заифлик белгиси деб билади, шунинг учун ҳам у йиғлаган ўғил болага ҳамдардлик, меҳрибонлик кўрсатавермайди, балки, аксинча, уни кучли, довюрак бўлишга чақиради. Ўғил болалар йиғлоқи тенгқурини мудом мазах қилишади, қиз болалар эса уни юпатади, ёнини олади.
Эркак фақатгина ўта ожиз қолганида кўзига ёш олади, лекин уни бировга билдирмайди. У дардини ичига ютиб, сассиз йиғлайди, ён-атрофдагиларда ҳамдардлик уйғотиш унинг хаёлига келмайди. Эркак йиғлаганини изтироб, ўкинч билан эслаб юради, аёл эса беш дақиқадан кейин унутади.

Давоми бор...