Get Mystery Box with random crypto!

2022-2023 ўқув йили учун 'ТашМИ' контракт нархлари яна кўтарил | MUXIM XABARLAR

2022-2023 ўқув йили учун "ТашМИ" контракт нархлари яна кўтарилди

Тошкент тиббиёт академияси айрим факултетлар учун контракт тўловини 9 млн 129 минг 930 сўмдан 19 млн 430 мингга (стипендиясиз ) кўтаргани айтилмоқда. Маъмурият буни молиявий мустақиллик берилгани билан изоҳлаётган экан. Бўлди, бошқа гап йўқ.

- Болам, биз молиявий мустақил бўлдик. Энди бобонг бизга пул бермайди, дегандек бўлибди.

Биз бу пулни бунчасига сенга бахилла берамиз, бунчасига оқ халат, калпак, влерианка берамиз, ибн Сино келиб дарс ўтади, унга бунча тўлаймиз, Гиппократ қасам учун муаллифлик ҳуқуқи сўраяпти, унга тўлаймиз, деган батафсил изоҳ йўқ.

Яна бу даргоҳда Халқ табобати деган факултет ҳам бор экан. Арзимаган 15 млн сўм тўлови билан. Замонавий тиббиёт халқ табобатини тан олмайди ўзи. Аммо соққа тушар бўлса принциплар аҳамиятини йўқотади.

Эртага бўлажак шифокор кечаси скорийда ишлаб кундузи лекцияда ухлаб контракт тўлайди. Ёки АКАДЕМИЯдан АКАДЕМИК таътил олиб Россияга кетади. tentakminds

@muxim_xabarlar Танқид ва янгили