Get Mystery Box with random crypto!

КУЧИШЛАТАР, ЦЕНЗУРАСЕВАР, ЯРИМ ВА БУТУНЛАЙ ХУФЯ ИШЛАЙДИГАН ТАШ | Muxbir Homidov

КУЧИШЛАТАР, ЦЕНЗУРАСЕВАР, ЯРИМ ВА БУТУНЛАЙ ХУФЯ ИШЛАЙДИГАН ТАШКИЛОТЛАР ДИҚҚАТИГА!

Жамиятда негатив кўпайса, икки сабаб бор. Биринчиси, кўплаб тизимлар чиригани, сўзсиз. Иккинчиси – ўша чириган тизим ва халқаларни кўриб кўрмасликка олишимизни сўраётган, талаб қилаётганларнинг хатти-ҳаракатидир.

“ШҲТ ўтсин, сиёсий тадбир, тинч ўтказиб олайлик”, деяпсиз. “Конституция, сиёсий жараён, референдум” деяпсиз. Ва бу тадбирлар ўтгунча жим турайлик, жамиятдаги кирларни кўрсатмайлик, шовқин солмайлик, деяпсиз. Айтинг, шунда мантиқ борми?

Биз ўн марта қайтадан Конституция ёзиб, қайта референдум қилганимизда ҳам сизнинг шу миянгиз ўзгармас экан, бари бир гўр. Конституцияда цензурага йўл қўйилмаслиги ёзилган. Лекин сиз нима қиляпсиз, ёзма, шовқин солма, деяпсиз. Қулоқ солмаганларни тийиб қўйишга шаъма қиляпсиз. 15 сутка қиляпсиз, бало-баттар. Цензура шу. Эскиси хор бўлган, ўзгартиришлар киритилажак Конституциянинг оёқ ости бўлаётгани шу.

Танқид берганни шахсига ёпишяпсиз, ўзини тийишга уриняпсиз. “Қора рўйхатингиз”гаям тупургани бор кўпчиликни! (Аслида бутун халқ қора рўйхатдамиз) Амал беришингизгаям муҳтож бўлмаганлар кўп. Ялтироқ юлдузингизни ҳам маддоҳларингизга беринг, қуруқларингизга беринг. Агар давлатни шу тоифалар билан давлат қиламан десангиз, босинг!

Тилни тийиш – бу чора эмас, ишонинг. Ундан кўра анави расвони, расво қилганни обориб қаманг. Ишига нопрофессионал ёндашган, қорни катта, очкўз амалдорни обориб тиқинг. Тузумлар ўзгарсада ўзгармаётган, тоза ҳавони тўсиб, занглаб бораётган қояларни суринг. Шунда ўзгарамиз.

Ишонинг, биз одамга ўхшаб яшай бошласак, соғлом давлат бўлсак, ШҲТни бунча қалтираб кутмаймиз. Дунёнинг қош-қовоғига ҳам қарашимизга ҳожат қолмайди. “Ё аслинг каби кўрин, ё кўринганинг каби бўл”. Аслимиз, кимлигимизни яширмоқчи бўлаётган давлатмиз.

P/S: Бу тармоққа “осмонимиз мусаффо бўлганда”, Конституциямизга ўзгартиришлар киритилганда қайтмоқчи эдим, ўхшамади. Чидаб бўлмаяпти сизларни талвасангизга.

P/S.S: Телефон қилиб ўчиртиришга ҳаракат қилманг бу постни. Жонга тегдингиз.

Исомиддин Пўлатов