Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент шаҳрини энергия ресурслари билан таъминлашни яхшилаш м | Muxbir Daliev

Тошкент шаҳрини энергия ресурслари билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қуйидаги қўшимча вазифалар белгилаб берилди:

— саноат зоналари ва йирик корхоналарда қуёш панеллари ўрнатиш орқали 400 млн кВт соат электр чиқариш бўйича лойиҳаларни бошлаш;

— ижтимоий соҳа ва давлат идоралари биноларида қуёш панелларини ўрнатиш ҳисобига 75 млн кВт соат электр ишлаб чиқаришни таъминлаш;

— Юқоричирчиқ туманида 500 МВтли йирик қуёш электр станциясини қуриш;

— Тошкент шаҳридаги саноат корхоналарида электр йўқотишларини 1 фоизга камайтириш ва энергия самарадорлигини 3 фоизга ошириш;

— 1 817 та кўп қаватли уйларнинг ички иситиш тизимини тўлиқ янгилаш;

— 300 км магистрал иссиқлик тармоқларини янгилаб, йўқотишларни 5 фоизга камайтириш.

Умуман, Тошкент шаҳрида қайта тикланувчи энергияни жорий қилиш учун 1 млрд доллар йўналтирилади.

@muxbirdaliev