Get Mystery Box with random crypto!

Фаросат ташвиши ҳақида... 'Бугун эрталаб да яхши кайфиятда иш | Muxbir Daliev

Фаросат ташвиши ҳақида...

"Бугун эрталаб да яхши кайфиятда ишга бориш учун Андижон шахар бўйлаб харакатланадиган "1" (33) автобусга чиқдим. Тан олиш керак ўзим ҳам бекат бўлмаган жойдан чиқдим автобусга. Йўл бўйи шу ҳолат давом этди.

Хўп майли тирикчилик! Шаҳарнинг Янгибозор ҳудудига етганимизда автобусни йўлига қандайдир машина чиқиб юборди. Шунда автобус хайдовчиси "хеейй й....н" деб баланд овозда уят сўзларни ишлатди. Мен "ака аёллар бор сўкинманг! Бундан ташқари жамоат жойдасиз дедим."

Бу хам етмагандай сал ўтиб "Миллий тикланиш" кўчасида икки нафар вояга етмаган болакай тушиб қолиши учун "Тўхтанг" деб мурожаат қилди. Ҳайдовчи қўполлик билан "Йўқ, хўв анави ерда тўхтаман. Шунда тушасан" деди ва ўзи ҳоҳлаган жойга тўхтади.

Болалар ҳозирги кунда қонуний муомилада бўлган 20 минг сўмлик ўзбек валютасини беришди. Бу ҳолатда эса жаноб ҳайдовчи "хеее 20 минг сўмлик ҳам беришасанми? Чиқиш машинага хўв кейинги тўхтаганимда тушиб қоласан унгача қайтимингни бераман!" деди.

Шунда яна чидаб туролмадим ва "Кутиб тураверамиз, ахир ёш болалар эканку" дедим. Манзилимга етиб, "Навои шоҳ" кўчаси марказий "чоррахасида" яна тўхтаб одамларни тушуриб чиқарганига гувоҳ бўлдим.

Сўнгра мен хам 150-200 метр дан сўнг бекатда тўхташини, тушиб қолишимни айтдим. Мени ёшим катталиги учунми ёки бошқа сабабми индамай тўҳтади. Мен хам атайин 20 минг сўмлик пул бердим. Индамай қайтим пулини санаётганидан фойдаланиб: "Ака хушмуомила бўлинг! ОДАМ ажратманг! Шу аёллар ичида мени Онам бўлиши мумкин эди! Шу болалар ўрнида мени болаларим бўлиши мумкин эди! СИЗ хам Халқ хизматидаги одамсиз, вазифамиз Халқни рози қилиш!" дедим.

Шунда "Кўряпсизку ахволни, мен пенсионерман, менга ақл ўргатманг, келинг мени вақтимни олманг" деб зарда қилди. Афсуски ишга шошаётган эдим ва йўловчи онахонларни " қўяверинг болам " дегани учун тушиб кетдим.

@muxbirdaliev