Get Mystery Box with random crypto!

​​Қурилиш вазирлигига саволимиз бор. Фақат қўшилган қиймат с | Muxbir Daliev

​​Қурилиш вазирлигига саволимиз бор.

Фақат қўшилган қиймат солиғи тўловчилар Ўзбекистонда солиқ тўловчи ҳисобланадими? Айланмадан солиқ тўлаётган юзлаб лойиҳа ташкилотлари мавжуд. Улар нима қилиши керак? Лойиҳа ташкилотида ишлаётган ҳар бир ходим даромад солиғи тўлайди, айланмадан солиқ тўлашади, ижтимоий солиқ тўлайди.

Ким ҳуқуқ берди Қурилиш вазирлигига фақат қўшилган қиймат солиғи тўловчилар бўйича рейтингни ҳисоблашни ёки қайси меёърий ҳужжатга асосан қурилиш вазирлиги фақат ҚҚС тўловчи ташкилотларни рейтингини ҳисоблаб, қолган ҚҚС тўловчи бўлмаган ташкилотларнинг рейтингини ҳисобламасликка.

Тендер танловлари "шаффоф"да ҳақиқатда ШАФФОФ ва АДОЛАТЛИ ўтиши учун барча солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқларини бир хил қилиб қўйиш керак эмасми?

Қурилиш вазирлиги томонидан кўрсатилган телефон рақамлари (1270,1271 ва 9988) умуман ҳеч ким олмайдиган номерлар. 1281 да бир йигит ўтиради, лекин у ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Қурилиш вазирлигидан адолат тарозисини қўллаган ҳолда бугун эрта ўтказилаётган тендер танловларини муддатини чўзиб, ҚҚС солиғи тўловчи бўлмаган, лекин лойиҳа ишларини қилиб оиласини боқиб, давлатга фойда келтириб, белгиланган солиқларни тўлаётган ташкилотлар учун ҳам имконият беринглар."

@muxbirdaliev