Get Mystery Box with random crypto!

Совуқ кунлардаги кечинмалар «Мана аста-секин юртимизни аномал | Muxbir Daliev

Совуқ кунлардаги кечинмалар

«Мана аста-секин юртимизни аномал совуқ тарк этишни бошлаяпти. Халқимиз бу кунларда жуда қийин холатларни бошдан кечирди. Хаттоки пойтахт ҳам бу совуққа дош беролмади.

Яхшиямки бизда бошқа мамлакатларда бўлаётгандек тез-тез табииий офатлар бўлмайди. Агар Индонезиядаги каби зилзилалар бизда бўлса, биноларимизнинг жуда кўп қисми яроқсиз ҳолга келиши шубҳасиз.

Ха майли, хозир бугунги кундаги холатимизга қайтайлик. Халқни бошига тушган кунлар хеч кимга сир эмас. Ана шундай мусибатли давр ҳамма учун синов, имтихон ва ибрат бўлди.

Давлат ўзининг шу биз "аномал" деб атаётган, лекин аслида ота-боболаримиз "чилла"  деб атаган совуққа чидаш беролмаганини синовдан ўтказди.

Газ ва электр тизимимиздан ташқари таълим тизимимиз ҳам уятли ҳолга тушди.

Йўл ҳаққини сунъий равишда хаддан ортиқ ошириб юборган шофёрлару, йўл-йўлакай пиёдани машинасида олиб кетган инсонлар...

Ночор оилаларга кўмир, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатган саховатпеша инсонлару, худди ана шу нарсаларни нарҳини ошириб, фойда қилиш илинжида бўлган савдогарлар...

Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин.

Бу совуқ менга шаҳардан, пойтахтдан кўра қишлоқ яхшироқ эканлигини кўрсатиб берди. Қишлоқда газ ёки электр бўлмасада, эплаб печка ёқиб уйни иситса бўлишини, унда овқат пиширса, чой қайнатса бўлишини эслатди.

Нажотни фақат Аллоҳдан сўрашни ва ўзимга ишонишни ўргатди.

Лекин, илтимос мутасаддилар кўп сонли оддий халқ номидан илтимос, эртага кунлар исиб кетгач бугунги кунларимизни унутиб қўйманглар. Кейинги йилларда ҳам халқни совуқ уйларда қолиб кетмасликлари учун тегишли чораларни қоғозларда эмас, амалда ҳам кўринглар.

Ахир сизларнинг ҳам хонадонингизда қарияларингиз, болаларингиз,(беморларнику айтмай қўяқолай)  бордир.»

@muxbirdaliev