Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент шаҳрида ҳаво-ҳароратининг кескин пасайши даврида аҳоли | Muxbir Daliev

Тошкент шаҳрида ҳаво-ҳароратининг кескин пасайши даврида аҳоли хонадонларига электр ва газ таъминотини узлуксиз етказиш мақсадида, шаҳардаги озиқ-овқат дўконлари ва умумовқатланиш корхоналаридан ташқари барча савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, кўнгил очар савдо марказлари ва истирохат боғлари қисқартирилган иш режимига ўтказилади.

Шу боис, барча савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, кўнгил очар савдо марказлари ва истирохат боғлари иш фаолиятини эрталаб соат 10-00 дан 17-00га қадар амалга ошириши лозим.

Иш вақтидан сўнг, барча электр асбоблари, иситиш ускуналарини ўчирилган ҳолда электр ва газ истеъмолини тўхтатиш талаб этилади.

Пойтахт ҳокимлиги

@muxbirdaliev