Get Mystery Box with random crypto!

Хотин-қизлар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик учун ж | Muxbir Daliev

Хотин-қизлар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Бу анчадан бери кун тартибида турган масала эди. Эътибор берилса, доим аёлларга нисбатан учрайдиган турли тазйиқ ва зўравонликлар ижтимоий тармоқлардаги долзарб мавзу. Қанчаси тармоққа чиқмайди ҳам. Сабаблар ҳақида кўп гапириш, баҳслашиш мумкин. Лекин бу борада қонунчиликда ҳам ечимини кутётган масалалар талайгина.

Сенатда тузилган Хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш масалалари юзасидан махсус ишчи гуруҳи бу борада фаол ишлади.

Гуруҳ 2022 йилнинг май-декабрь ойлари давомида фаолият олиб бориб, бунинг натижасида қатор қонунларга ўзгартириш ва қўшимчаларни кўзда тутувчи комплекс қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Сенатнинг қонунчилик ташаббуси мавжуд эмаслиги нуқтаи назаридан ушбу қонун лойиҳаси тегишли тартибда Ҳукуматга тақдим этилди (ҳозирда қонун лойиҳаси regulation.uz да жойлаштирилган).

@muxbirdaliev