Get Mystery Box with random crypto!

Чийиллатадиган чилла бўляпти Жуда яхши эсимда, ёшлигимизда ян | Muxbir Daliev

Чийиллатадиган чилла бўляпти

Жуда яхши эсимда, ёшлигимизда янги туғилган қўй-қўзиларни, бузоқларни уйга олиб кириб олардик. Мол, қўйлар турадиган навесларни, бостирмаларни атрофини қалин плёнкалар билан тўсиб чиқардик. Сувни илитиб берардик. Молларга бир маҳал иссиқ атала қилиб берардик. Ит ётадиган жойга қуруқ ва қалин тўшама қилиб берардик. Мушуклар шундоқ ҳам уйда юришарди.

"Бунақа хавода яхши ҳўжайин итиниям кўчага ҳайдамайди" деган совуқ бўляпти. Бу ҳазилакам совуқмас, биз эса болаларни ўқишга боришга ундаяпмиз. Нега ахир? Шу 4-5 кунни иссиқ кунларда ўқиб, "отработка" қилиб қўйсак бўлмасмиди?

Йўллар музлама, Дамаслар кам, йўл кира қиммат. Ўзингизни, айниқса болаларни эҳтиёт қилинг. Болаларни шамоллаб қолишдан, гриппдан ва айниқса ковиддан эҳтиёт қилинг.

@muxbirdaliev