Get Mystery Box with random crypto!

Қурилиш вазирлиги Қурилиш соҳасида назорат инспекциясига! ' | Muxbir Daliev

Қурилиш вазирлиги Қурилиш соҳасида назорат инспекциясига!

"Биз Сергели тумани Қурувчилар даҳаси 24-сонли кўп қаватли (9 қават+мансарда) 2 подъездли хонадонда яшаймиз, 54 та оилага мўлжалланган, ҳозирда қирққа яқин оила истиқомат қилади.

Қурувчи ташкилот томонидан қурилиш соҳасидаги масъул ходим билан ўзаро келишиб, гўёки лифт ўрнатилган ва ишчи ҳолатда эканлиги ҳақида сохта ҳужжат асосида хонадон аҳолига топширилган.

Лифт қўйилмаганлиги боис, хомиладор, нуроний ва ёш болалар 1 ярим йилдан буён юқори қаватга пиёда чиқиб тушишга мажбур бўлмоқда.

Бу ҳолат бўйича бир йилдан ортиқ вақт давомида Қурилиш вазирлиги ва бошқа ташкилотларга мурожаат қиламиз, натижа бўлмаяпти."

@muxbirdaliev