Get Mystery Box with random crypto!

Андижонда йўл қоидасини қатъий жорий қилиш бўйича кенг кўламда | Muxbir Daliev

Андижонда йўл қоидасини қатъий жорий қилиш бўйича кенг кўламда мунтазам рейдлар бўлиб ўтмоқда.

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан вилоят худудида жиноятчилик ва хуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда қоидабузарларга нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилишини таъминлаш мақсадида кундузги ва тунги рейд тадбирлари ўтказилиб борилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан айнан 4 минг 175 нафар светофорнинг таъқиқловчи ишорасига амал қилмаган ҳамда 15 минг 578 нафар светофорнинг тўхташ чизиғи талабларини бузган хайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Бу каби қоидабузарликларни аниқлаш ва қоидабузарларга нисбатан қонун устуворлигини таъминлаш борасида ўтказилаётган рейд тадбирлари доимий равишда давом этади.
Барча ҳаракат қатнашчиларини йўл ҳаракати қоидаларига ҳамда ҳаракатланиш маданиятига амал қилишларини сўраб қоламиз.

@muxbirdaliev