Get Mystery Box with random crypto!

Танзила Нарбаева бандлик масаласини ҳал қилишда сусткашликка й | Muxbir Daliev

Танзила Нарбаева бандлик масаласини ҳал қилишда сусткашликка йўл қўйилаётганини танқид қилди

Аввалига пандемия, кейинча эса Россия-Украина қарама-қаршилиги фонида бандлик масаласи юртимизда янада муҳим масалага айланди. Чунки бу ҳудудларда жуда кўплаб юртдошларимиз ишлашади. Бу воқеалар ортидан кўпи ватанга қайтди. Табиийки, масала янада жиддийлашди.

Сенат раиси Танзила Нарбаева бугунги Сенат йиғилишида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишларни ўрганиш натижалари тўғрисида ўзининг танқидий фикрларини билдирди.

“Бандлик масаласини амалий ҳал этишда муҳим бўлган меҳнат ярмаркаларини ўтказиш, уларнинг самарадорлигини ошириш, банд қилинган аҳолига тўланадиган иш ҳақи муносиб меҳнат стандартларига тўлиқ жавоб бериши, бу борада хусусий корхоналар ўртасида соғлом рақобатни таъминлашга қаратилган қандай ишлар масъуллар томонидан йўлга қўйилган?

Квоталанган иш ўринлари қанчани ташкил этади?

Ва албатта, ишга жойлашишга талабгор бўлган фуқароларимиз ўртасида, умуман олганда, ҳудуддаги аҳоли ўртасида қандай тарғибот ишлари олиб борилмоқда?

Аҳолининг ҳудуддаги бандлик шарт-шароитлари борасида хабардорлиги даражаси тегишлича ташкил этилмоқда?

Мутассадиларга айнан ана шу ва бу каби долзарб саволларни бердик.

Гап масъулият ва талабчанлик ҳақида борар экан, ҳудудий тузилмалар ҳам ўз ишини танқидий кўриб чиқиши керак. Жойларда ишсиз аҳоли билан бевосита улар ишлайди. Ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари, имкониятлари ва салоҳиятини, аввало, қуйи ташкилотлар баҳолаши керак. Таклиф, ташаббуслар ҳам пастдан чиқиши керак, аслида.

Қорақалпоғистонда кўплаб якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини йўлга қўйган. Шу билан бирга қатор тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини тўхтатган ёки тугатган (етти ойда қарийб 2 900 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти ташкил этилган бўлса, шу даврнинг ўзида уларнинг 900 га яқини ёки қарийб ҳар учтадан биттаси (30 фоизи) фаолиятини тўхтатган).

Сабаб нима? Буни ўйлаш, ўрганиш, таҳлил қилиш керак.

Яна бир жиҳат: шу йилнинг ўзида аҳоли бандлигини таъминлаш масаласини Сенатда уч марта муҳокама қилдик, бу – тўртинчиси.

Кўп бора муҳокама қилишимизга қарамасдан айрим тизимли муаммолар ҳамон сақланиб
қолмоқда..."

@muxbirdaliev