Get Mystery Box with random crypto!

МИБ ҳужжатни ўрганмасдан ижро этган. Якунда айбни суддан келга | Muxbir Daliev

МИБ ҳужжатни ўрганмасдан ижро этган. Якунда айбни суддан келган хужжатга ағдарди. МИБ Матбуот котиби эса ҳамон "ҳужжат ўрганиш"да!

"Жорий йилнинг 6 октябрь куни «Muxbir Daliyev» Telegram канали «MIB уйланмаган йигитдан алимент ундираяпти(ми?)» мазмунидаги хабар тарқалган.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор 10.02.1991 йилда туғилган Р.Усмоновдан ундирувчи Д.Норматованинг фойдасига бир нафар фарзанди учун тўртдан бир қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур суд буйруғида қарздор Ургут тумани Сойғўс қишлоғида яшовчи Р.Усмоновнинг паспорт серия ва рақамлари хат кўрсатилган бўлиб, келиб тушган ҳужжатдаги паспорт маълумотлари - суд буйруғига алоқадор бўлмаган Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро Қ.Қобиловга тегишлилиги аниқланди.

Фуқаро Қ.Қобиловга қарздорликни тўлаш ҳақидаги юборилган хабарнома асосида, у томонидан тўланган 245 минг сўмлик давлат божини, қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Ушбу ҳолатни ўрганиш давомида, масъул давлат ижрочилари Қ.Қобилов билан суҳбат боғланиб, ҳолат бўйича батафсил тушунтириш берилиб, тегишли суд органига мурожаат қилиш ҳуқуқи ҳақида маълум қилинди.

Ижро ишига алоқадор бўлмаган фуқаро Қ.Қобиловга нисбатан қарздорликни ундириш бўйича бошқа ижро ҳаракатлари олиб борилмаган.

P.S. МИБ матбуот котиби сергак ва мақсадли ҳамкорлик тарафдори. Ҳужжатни ўрганмасдан, баҳо бериш қўпол хатоликларни келтириши мумкин."

Шу МИБ матбуот котиби ходимларига хужжатни ўрганишни ўргатганда ҳозир умуман алиментга алокаси йўқ фуқародан алимент пули ушлаб қолинмасди.

МИБ билан боғлиқ қандай мурожаатлар бўлса бизга йўлланг. МИБ матбуот котиби мурожаатларингизни чуқур ўрганишга иштиёқида. Мурожаат учун: @muxbirgaxatbot

@muxbirdaliev