Get Mystery Box with random crypto!

Ер юзида уруш балоси борлиги – одамхўрликдир! 2-қисм Ўткир Ҳо | Muxbir Daliev

Ер юзида уруш балоси борлиги – одамхўрликдир!
2-қисм

Ўткир Ҳошимовнинг «Тушда кечган умрлар» романида бир лавҳа бор.

Рустам танкда кетаётиб, ўликларни машинага ортаётган аскарларни кўриб қолади-да, тўхтайди. Тушиб қараса, унинг энг яхши кўрган дўсти Темурнинг ўлигини ҳам ортишаётган бўлади. Темурнинг афти таниб бўлмас даражада пачоқлаб ташлангани учун уни қўлидаги татиуровкадан танийди. Яна бир даҳшатли ҳолат: Темурнинг олати кесиб олинган эди (Афғон урушида яраланиб қўлга тушган аскарларниг қулоғи, бурни ва бошқа аъзоларини кесиб ташлаш ҳолатлари кўп бўлган.) Буни кўрган Рустам ўзини билмай қолади, «қутуриб» кетади…

У бир ҳовлига танки билан бостириб киради. Ҳаммаёқ чанг-тўзон. Танкдан тушади. Бирпасдан сўнг ишком тагидаги қизил кўйлакка кўзи тушади. Беихтиёр яқин боради. Қараса, кўйлак эмас, йиқилиб ётган аёл экан. Рустам унинг устига эгилади. «Қўрқманг, опа, биз сизга тегмаймиз», деб елкасидан тутса, аёл ёнбошга ағдарилади. Бу гўзал аёлнинг ўқ тешган бўйнидан оққан қон ярим яланғоч кўксига тушади.

Шу пайт вайрона кулбадан бир ярим-икки ёшлардаги иштончанг бола чиқиб, энтак-тентак қадам босиб, аёлнинг бошига келади. «Мўржона», «мўржона», («мўржона», — она дегани) деб, уни эма бошлайди. Сўнг илкис бош кўтаради-да, чирқиллаб йиғлаб юборади. Боланинг оғзидан сут эмас, қон оқар эди!

Уруш қиёфаси — мана шу!

Рустам «Отаман! Ҳаммангни отаман! Ўзимниям отаман!» деб ҳайқиради ва ҳушидан кетиб, контузия бўлиб қолади.

@muxbirdaliev