Get Mystery Box with random crypto!

​​Тротуарда юришни қачон ўрганамиз? Гоҳида расмий идораларда | Muxbir Daliev

​​Тротуарда юришни қачон ўрганамиз?

Гоҳида расмий идораларда ишловчи айрим ходимлардан "нимага хадеб негатив кўраверасизлар?" деган гапларни эшитиб қоламиз. Биз негатив кўрмаймиз. Қайтанга хаёт бизга қизиқарлироқ ва жозибалироқ. Ҳар куни янги умид ва ишонч билан ишга, ўқишга борамиз. Шунда доимий, мавсумий ёки бир марталик муаммоларга дуч келамиз. Биз шуни жамоатчиликка маълум қиламиз холос.

Эътибор беринг, машинада кетаётганизда олдиздан бир гуруҳ одамлар чиқиб қолишади. Улар йўлни кесиб ўтмайди. Йўлнинг деярли ярмини эгаллаб келишади. Эҳтиёт бўлишга чақириб товушли сигнал чалиб кўрингчи, камида қовоғини уюб ёки ...нананай... деб ҳамма яқинларизни эслаб ўтишади.

Ваҳоланки ҳамма кўчада тротуар бор. Катта асосий йўлда ҳам, ички йўлларда ҳам. Одатда асосий йўлларда тротуарлар яхши ташкил этилган бўлади. Ички йўлларда эса кўпинча аҳоли ёки тадбиркорлик субъектлари томонидан тротуарлар асоссиз эгаллаб олинган бўлади. Одамлар эса наилож йўлнинг қатнов қисмида юришга мажбур бўлишади. Бу эса автоҳалокатларга сабаб бўлади. Машиналар тезлигини камайтириш муҳим, омалекин тротуарларни мажбурий ташкил этиш янада долзарб.

Қурилиш вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар ушбу масалани ҳам жиддий ўйлаб кўриш вақти келди.

@muxbirdaliev