Get Mystery Box with random crypto!

​​Ер сотишда собиқ ходимлар ҳам аралашганми? “Ер сотиш синдр | Muxbir1

​​Ер сотишда собиқ ходимлар ҳам аралашганми?

“Ер сотиш синдроми” туркумидан ўрин олган мурожаатларни эълон қилишда давом этамиз. Гарчи ушбу туркумдан мамлакатимиздаги барча ҳудудлардан келган муорожаатлар ўрин олган бўлсада биз ҳозирча Андижон шаҳри мисолида ушбу иллат қай даражада илдиз отганини ваколатли органларга етказмоқчимиз.

Галдаги мурожаат Андижон шаҳри Чўлпон 100 йиллиги Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Комуна ва Феруз кўчаларида жойлашган 16 сотих ер майдони ҳақида бўлади.

Мазкур ер майдонини ўрганганимизда бир қатор масалалар чиқиб келди. 2019 йили Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаровнинг 728-Қ сонли қарори билан 4 сотихдан 4 та турар жой қуриш учун комиссия далолатномасида кўрсатилган фуқароларга ер майдони ажратилади.

Бироқ кейинчалик мазкур ер майдонлари ижтимоий тармоқлардаги “Қуруқ ер сотилади” сарлавҳаси билан эълонларда пайдо бўлади. Албатта мазкур воқелик ҳуқуқни ҳимоя қилувчи прокуратура ҳодимларини эътиборини тортади.

Маълумотларга қараганда мазкур қарорга шаҳар прокурори томонидан протест келтирилган. Ва жиноят иш қўзғатилган.

Ушбу мурожаат юзасидан бизни ҳам бир қатор қизиқтирган саволлар мавжуд.

1. Ушбу ер майдонлари "ажратилиши"га Андижон шаҳар ҳокимлиги собиқ ҳуқуқшуноси ҳам алоқадорми?

2. Ушбу қарор бекор бўлганми? Бекор бўлган бўлса ер майдони шаҳар ҳокимлиги заҳирасига қайтарилганми?

3. Ерлар кимларнинг (қайси фуқаролар) номига ажратилган эди? Ҳақиқатдан ҳам бу фуқаролар ер ажратилиш тамойилларига муносибми?

4. Жиноят ишининг тергови натижаси нима бўлди?

Пост якунида бир фикрни айтмоқчиман. Бизда ер ажратиш бўйича барча маълумотлар базаси турибди. Ҳар бир эълон қилинган мурожаат бўйича Республиканинг тегишли давлат ташкилотларидан расмий муносабат кутамиз.

Хусусан, Президент администрацияси, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Кадастр агентлиги ва Коррупцияга қарши курашиш агентлигига барча маълумотлар базасини тақдим этишга ва ҳамкорлик қилишга тайёрмиз.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача 9 та мурожаат эълон қилинган бўлса биронтасига расмий муносабат билдирилгани йўқ.

Уланинг: http://t.me/muxbir1