Get Mystery Box with random crypto!

​​'Мажбурий овоз бериш' бизга аждодлардан меросми? 'Ассалому | Muxbir1

​​"Мажбурий овоз бериш" бизга аждодлардан меросми?

"Ассалому алайкум ҳурматли Мухбир Далиев. Сиз томонингиздан канал орқали бугунги кунда олиб чиқилаётган муаммолар ва уларга бўлаётган тезкор ижобий ечимлар диққатга сазовордир. Аксарият мурожаатлар ўз ижобий ечимини топаётганлиги сабабли биз ҳам сизга мурожаат қилиб ёрдам сўрашга қарор қилдик.

Бизнинг Бешариқ туманида "Опен бюджет" борасида туман ҳокими бошчилигида ғалати ишлар бўлмоқда. Овоз беришнинг 1-турида (2022 йил март) туман ҳокими ўзи истагига кўра гўёки туманнинг "оғир ҳудудлари" деб топилган жойларни қўл остидаги ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарларига босим ўтказган ҳолда овоз йиғиб, кўнгилли лойиҳаларга йўл бермаган ҳолда сунъий равишда 12 та лойиҳани ютиб олган эди.

Биз ҳам Деҳқонтўда қишлоғи фуқаролари томонидан 1 та лойиҳа ни амал тақал қилиб қўлга киритган эдик. Аввалги ғалабамиздан далда олиб бу сафар ҳам қишлоғимиздаги муаммолар бўйича лойиҳа киритганмиз.

Лекин туман ҳокими Р.Жўраев бу сафар ҳам ташкилотларга ўз лойиҳаларини бўлиб бериб, улар орқали ютишни режа қилиб олди. Ҳозирги кунда қишлоқ одамлари ғаазабда, бу бўйича туман халқ қабулхонасига қилган мурожаатларимиз бефойда бўлиб қолмоқда.

Бошқа туманларда бу каби халқнинг эркин таанловига бирорта ҳоким аралашганини эшитганимиз йўқ. Сиздан илтимос, бу мурожаатимизни ўз каналингиз орқали чиқариб, ҳокимнинг ўзбошимчалигини тийиб қўйилишига ўз ҳиссангизни қўшсангиз.

Сизга далил сифатида хокимнинг бу сафарги танлаб олинган жойлари манзилларини юбораман. Ўзим Бешариқ ҚВП да хамшираман бизга Мустақилик майдонига овоз беришга мажбурланябди."

Каналга уланинг: https://t.me/muxbir1