Get Mystery Box with random crypto!

Кундан кун яхши(ми) ... Зудлик билан openbudget.uz очиқ ахбор | Muxbir1

Кундан кун яхши(ми) ...

Зудлик билан openbudget.uz очиқ ахборот портали бўйича очиқ мулоқот ташкил этиш керак, менимча.

Қандай қилиб бунча кўп овозлар фақат мактабларга, боғчаларга, мусиқа мактабларига, туман поликлиникаларига берилаётган бўлиши мумкин?

Балки бу ерда ҳақиқатдан ҳам маъмурий аралашув бордур!?

Ҳар бир муассасани ўзининг вазирлиги, бошқармаси асосийси - бюджети борку!

Кўчаларни асфальтлаш, сув тармоқларини тортиш нимага бунча овоз йиғолмаяпти?

Трансформаторлар, электр тармоқлари, стольбалар учунчи?

Буларнинг эгаси йўқми?

Бизнингча, ижтимоий соҳалар билан йўл-транспорт, муҳандислик тармоқлари учун лойиҳа таклифларини ажратиш керак.

@muxbir1