Get Mystery Box with random crypto!

МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ Андижон вилояти Экология ва атроф-муҳит | Muxbir1

МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ

Андижон вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ижтимоий тармоқларда "Андижон шахар 30 мактаб олди" ҳақидаги Мухбир Далиев каналида эълон қилинган мурожаатга асосан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар давомида юқорида кўрсатиб ўтилган Навоий шоҳ кўчаси ҳудудидаги дарахтларнинг таг қисмидаги брусчаткалар олиниб, бартараф этилди.

Андижон шаҳар ҳокимининг ташаббуси билан шаҳарнинг асосий кўчалари йўл бўйларидаги дарахтларнинг таг қисмлари очилиб ва парвариш ишлари олиб борилмоқда..... (Дукчи эшон кўчаси)

Андижон вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.

@muxbir1