Get Mystery Box with random crypto!

Одамларнинг хафсаласи пир бўлмасин! Очиқ бюджет ахборот порта | Muxbir1

Одамларнинг хафсаласи пир бўлмасин!

Очиқ бюджет ахборот портали Молия вазирлиги ва БМТТД "Ўзбекистонда барқарор ривожланишни молияштириш" лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган. Портал жамоатчилик фикри асосида аҳолини қийнаб келаётган масалаларни аниқлаш ва бартараф этишни мақсад қилган эди.

Асосий муаммолар: аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ички йўлларни асфальтлаш, электр таъминоти бўйича трансформаторлар, симёғочлар ўрнатиш, тармоқлар тортиш эди.

Нимагадир бу ҳам маъмурий тус олиб кетган кўринади.

Порталга қўйилган муаммоларни кўздан кечирар эканмиз, аксарият муаммолар сифатида оилавий шифокорлик пунктини мукаммал таъмирлаш, туман юқумли каслликларни мукаммал таъмирлаш, янги замонавий мактаб биноси қуриш, туман кўп тармоқли поликлиника биносини моддий техника базасини мустаҳкамлаш, қурилиши тугалланмаган мактаб биносини реконструкция қилиш каби ишлар қўйилган.
Энг қизиғи айнан шу ижтимоий соҳа объектлари энг кўп овозларни тўплаб биринчи 12 таликда турибди. Бу маъмурий аралашувдан дарак бермоқда.

Масалан:
1. Бустон туманида янги ташкил этилаётган Яккатол ОШП биносини мукаммал таьмирлаш ва жихозлаш
2. Катта Октепа МФЙ Богдод кучаси ни 3000 м масофасини асфалтлаш
3. Оқтепа МФЙ Қўшқайрағоч ва Зилолсув кўчаларини асфалтлаш зарур
4. Қорақалпоқ МФЙ га тегишли иккита қабристонга борувчи Мактаб кўчасининг 1 км қисмини асфальтлаш
5. Oltinko'l tumani Namuna MFY Qorgon ko'chasini 2.5 km qismini asfaltlash
6. Asaka tuman tibbiyot birlashmasi tasarrufidagi Yuqumli kasalliklar shifoxonasini mukammal ta'mirlash
7. Марҳамат туманидаги авария холатидаги қўшимча бино ўрнига замонавий бино қуриш 27-мактаб
8. Олтинкўл тумани, Бўстон МФЙда жойлашган кўчаларни жами 2800 метр қисмини асфалтлаш
9. Аsaka tumani КТМПни тиббий хизмат сифатини яхшилаш маысадида моддий техника базасини мустахкамлаш
10. Аndijon tumani T.Sodikov nomidagi 7-musiqa maktab inte rnati o'quv binosini 1958 yilda qurilgan bolib tom va fasad qismlarini mukammal tamirlash zarur
11. Шахрихон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника қаттиқ, юмшоқ хамда тиббий жихозлар билан таъминлаш
12. Мархамат туманидаги 14-умумий урта таълим мактаби худудидаги курилиши тугалланмаган бинони капитал реконструкция килиш

Ҳурматли масъуллар! Халққа хиёнат қилишни асло хаёлингизга келтирманг! Халқни энг охирги умидига ҳам чанг солманг, ўғирлаб қўйманг!

Ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, уларни моддий техника базасини мустаҳкамлаш тегишли вазирликлар ва ҳокимликларнинг тўғридан-тўғри вазифасидир. Шуни ҳам бечора қора халқни бўйнига қўйманг!

Опенбюджетга асосан муҳандислик-коммуникация тизимлари қўйилсин ва шунга овоз берилсин! Одамларнинг хафсаласи пир бўляпти.

@muxbir1