Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчининг маоши нега берилмаяпти? 'Ассалому алайкум, Мухб | Muxbir1

Ўқитувчининг маоши нега берилмаяпти?

"Ассалому алайкум, Мухбир Далиев. Сизга мурожаатим қуйидагича. Шу масалада ёрдам қилсангиз.

1. Байрамгача уқитувчиларнинг ойликлари тулиқ ташлаб берилсин деб топшириқ берган халқ таълими вазирлиги. Аммо Бойсунда ойликлар байрамдан сунг ташланади дейишяпти. Бойсун уқитувчилари байрам қилишмайдими?

2. Бойсун туман ҳокими фармойиш чиқариб Қорақалпоғистон учун Саховат ва кӯмак деб маблағ йиғяпти. Уқитувчиларда 100 минггача пул йиғиляпти. Мактабларга режа қуйилганмиш. Ҳокимиятнинг топшириғи шундаймиш.

Фармойишни ҳеч ким курсатмайди, аммо мажбуран пуллар олинаяпти. Шу пуллар узи Қорақалпоғистонга етиб борадими? Биз мажбурмизми 100 мингдан беришга? Шуни текширадиган, сурайдиган одам йуқми?"

@muxbir1