Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентда ШҲТнинг ахборот хавфсизлиги бўйича илмий-эксперт фор | ddd

Тошкентда ШҲТнинг ахборот хавфсизлиги бўйича илмий-эксперт форуми ўз ишини бошлади.

Гибрид форматда ташкил этилган тадбирда ШҲТга аъзо давлатларнинг тегишли вазирлик, идоралари, илмий-академик ва таҳлилий доиралари вакилларидан иборат 30 нафардан зиёд етакчи экспертлар иштирок этиб, рақамлаштириш соҳасидаги сўнгги тенденциялар ва ютуқларни муҳокама қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур форумни ўтказиш ташаббуси Шавкат Мирзиёев томонидан 2021 йил 17 сентябрь куни ШҲТнинг Душанбе саммитида илгари сурилган эди.

Telegram | YouTube