Get Mystery Box with random crypto!

Навоий вилоятида «Innoweek-2022» инновацион ғоялар ҳудудий кўр | ddd

Навоий вилоятида «Innoweek-2022» инновацион ғоялар ҳудудий кўргазмаси якунига етди

Ўз ишланмалари билан қвтнашган олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари, тадбиркорлик, стартап корхоналари томонидан жами 450та инновацион ишланмалар, янги технология ва лойиҳалар намойиш этилди.

Бугина эмас, Инновациялар Миллий офиси ва Навоий вилояти Инновацион ривожланиш бошқармаси вакиллари иштирокида ўтган ёпилиш маросимида танлов қатнашчилари ва энг яхши лойиҳалар муаллифларига эсдалик совғалари ҳам топширилди.

Бутун республика бўйлаб ўтказилаётган «Innoweek-2022» кўргазмаси чекка ҳудудларгача етиб бориб, янги иқтидорларни каш қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш борасида ёрдам кўрсатяпти. Бундан ташқари, ёшлардан келиб тушаётган стартаплардан иборат замонавий лойиҳаларнинг миллий базаси шаклланмоқда. Кейинги кўргазмалардан ҳам янги лойиҳалар кутиб қоламиз.