Get Mystery Box with random crypto!

Muttaqiy.uz

Telegram kanalining logotibi muttaqiyuz — Muttaqiy.uz M
Telegram kanalining logotibi muttaqiyuz — Muttaqiy.uz
Kanal manzili: @muttaqiyuz
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.41K
Kanalning ta’rifi

Абдулқайюм Комилнинг расмий телеграм каналига хуш келибсиз!
Каналимизда Ҳинд уламоларининг китобларидан таржималар бериб борилади.
Каналимиздан мақолалар ва маълумотлар олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2021-02-11 12:39:08 ​​​​Одамлардан беҳожатлик уламолар учун зийнатдир.

Дин ҳизматини қилувчи уламолар қай даражада истиғно (одамлардан беҳожатлик) ила иш қилсалар, шу даражада диний ҳизматнинг жуда тез таъсирлари бўлади. Дунёга қанчалик рағбатсиз бўлсалар, диннинг улуғлиги ва шавкати шунчалик зиёда бўлади. Салафи солиҳлар ўзида дин асари зоҳир бўлмаган ёки қилган яхшилигини зикр қилиб ҳадя берадиган шогирддан ҳадя ҳам қабул қилмас эдилар.

Ҳазрат Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайга бир киши байъат қилди. У жудаям катта мансабдор шахс эди. Бироз муддатдан кейин у юз минг рупия ҳадяни пул жўнатмаси орқали юборди. Ҳазрат Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ ортга қайтариб юбордилар. У жаноб харгиз буни кутмаган эди. У шундай деб хат ёзди, мен сизга юборган юз минг рупияни сиз қайтариб юбордингиз. Сизга мен каби бошқа бирор мурид учрамайди. Ҳазрат шундай деб жавоб ёздилар, сизга ҳам мен каби юз минг рупияни қайтариб юборган бошқа бирор пир учрамайди.
Айнан шу салафи солиҳларнинг шаъни ва улуғлиги эдики, дунё залил ва хор бўлиб, уларнинг оёқлари остидан жой излар эди.
Таълим бериш ва динни етказиш ишини қилувчилар агар қалбларида дунёга бепарволик пайдо қилиб олсалар ва одамлардан беҳожатлик ила дин ишини қилсалар, бугун ҳам уларнинг қиёфаларини ўз кўзингиз ила кўра оласиз.

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ.

"Баа адаб баа насиб" китобидан. 129-130-бетлар.

Абдулқайюм Комил таржимаси.

Телеграм каналимиз:
https://t.me/muttaqiyuz
373 viewsedited  09:39
Ochish/sharhlash
2021-02-11 09:54:00 ​​Ишқи Набавий сабабли ўғрини кечириб юборди.

Бир улуғ зот ҳажга бордилар. Бир жойдан ўтаётган эдилар, қўлларида бир ҳамёнлари бор эди. Унда пуллари бор эди. Бир ўғри қўлларидан ўша ҳамённи тортиб олиб, қочиб кетди. Анча узоқга кетгач, бирданига унинг кўз нури кетиб қолди. У ўғри йиғлай бошлади. Одамлар: Эй, Биродар! Нима бўлди? дейишди. У шундай деди: Мен бир одамнинг ҳамёнини тортиб олдим. У бир жудаям Аллоҳга яқин бандага ўхшайди, жудаям солиҳ бандага ўхшайди. Менинг кўз нурларим кетиб қолди. Аллоҳ учун мени ўша одамнинг олдига олиб боринг. Мен ундан узр сўраб олайин деди. Одамлар: Бу воқеа қаерда содир бўлди? дейишди. У: Фалон сартарошнинг дўкони яқинида содир бўлди деди. Одамлар уни ўша ерга олиб бордилар. Сартарошдан: Шундай одам бу ердан ўтдими? Сиз уни биласизми? деб сўрадилар. У: Мен унинг уйини билмайман. Албатта, у намозларга келиб туради. Кейинги намозга яна келади деди. Улар кутиб ўтирдилар. У улуғ зот ўз вақтида келди. Одамлар ўша ўғрини унинг олдига олиб келдилар. Шунда, у ўғри жон куйдириб, унинг қўл ва оёқларидан тутиб, мендан хато ўтди. Гуноҳ қилдим. Мен пушаймонман. Шарманда бўлдим. Кўз нурим тортиб олинди. Сиз пулларингизни қайтариб олинг ва мени авф қилинг. Токи, Аллоҳ таъоло менинг кўз нуримни қайтариб берсин деди. У улуғ зот: Мен сени ўша заҳоти кечириб юборганман деди. Бу гапни эшитиб, ўғри хайрон бўлди ва: Ҳазрат! Мен сизнинг ҳамёнингизни тортиб олиб қочдим. Сиз эса кечирим сўрашимдан олдиноқ, мен кечириб юборганман дейсиз деди. Улуғ зот шундай дедилар: Ҳа, Менинг қалбимга бир нарса келган эди. Мен бир ҳадис ўқидим. Унда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат кунида менинг умматим ҳисоб-китоб қилиниб, токи, охирги умматимга ҳукм қилинмагунича, мен мезон тарозусига яқин тураман ” деганлар. Менинг қалбимга шундай нарса келди, агар мен бу ўғрини кечириб юбормасам, у ҳолда қиёмат куни бу даъво ошкор бўлади ва қанча муддат менинг бу даъвойимга ҳукм қилиниши учун кетса, шунча муддат Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жаннатдан ташқарида туришларига тўғри келади. Шунинг учун мен кечириб юбордимки, на бу даъво ошкор бўлсин ва на менинг Ҳабибим соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жаннатга киришлари кечиксин. У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам тезроқ жаннатга ташриф буюрсинлар деди.

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ.

“Эҳлэ дил кэ тарпа денэ валэ вақеаат” китобидан. 1-жилд, 105-бет.

Абдулқайюм Комил таржимаси.

Телеграм каналимиз:
https://t.me/muttaqiyuz
412 views06:54
Ochish/sharhlash
2021-02-02 07:48:26 ​​Оилавий келишмовчиликларнинг сабаблари ва уларнинг ечими.

(18-қисм:)

“Фақат яхшиликлари тарафига қаранг”.

Ёдда тутинг! Дунёда бирор инсон буткул оппоқ ёки буткул қоп қора бўлмайди. Бирор инсон батамом яхши ёки батамом ёмон бўлмайди. Агар бирор кимса ёмон бўлса, у ҳолда унда бирор яхшилик ҳам албатта бўлади. Агар яхши бўлса, у ҳолда унда бирор ёмонлик ҳам албатта бўлади. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, сен аёлингни яхшилиги тарафига қарагин деганлар. Бунинг натижасида, сенга бу нарса гарчи аёлимда азият берадиган бўлсада, лекин бошқа нарсалар аёлимда қадрлашга ва мақташга лойиқдир деган ўй келади. Буни ўйлашлик сабабли таскин топади.

Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ.

“Ислаҳий хутбаат” китобидан. 11-жилд, 225-бет. Абдулқайюм Комил таржимаси

Телеграм каналимиз:
https://t.me/muttaqiyuz
178 views04:48
Ochish/sharhlash
2021-02-02 04:35:07
#хайрли_тонг

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

Телеграм каналимиз:
https://t.me/muttaqiyuz
210 views01:35
Ochish/sharhlash
2021-02-01 12:07:56 ​​#тасаввуф

Бадназарликдан сақланишликга тааллуқли ҳадиси шарифлар.

1. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

غضواابصاركم و احفظوا فروجكم

“Назарингизни пастга қаратинг ва фаржингизни сақланг” дедилар.
Назар шаҳватнинг даракчиси ва элчисидир.Назарни сақлаш аслида фаржни ва шаҳват ўрнини сақлашдир.Кимки назарини бўш қўйиб юборса, у уни ҳалокатга солади.Айнан назар инсон мубтало бўладиган барча офатларнинг асосидир.

2. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

النظرة سهم مَسْمُومٌ من سهام إبليس

“Назар шайтоннинг заҳарли ўқларидан бир ўқдир” дедилар.

3. Улуғларимиздан бирлари:

النظرة سهم سم الي القلب

“Назар қалбни заҳарлаган ўқдир” деганлар.

4. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

العينان زناهما النظر

“Кўзнинг зиноси (номаҳрамга шаҳват билан) қарашдир” деганлар.
Ушбу ҳадиси шарифдан маълум бўладики, кимки бирор номаҳрамнинг юзига шаҳват тўла назарини солса, у қалбида у билан зино қилиб бўлган бўлади.
Улуғларимиз назарни “بريد العشق” яъни,ишқнинг элчиси деб атаганлар.
Агар Зулайхо Ҳазрати Юсуф алайҳиссаломнинг юзларига назар солмаганида эди, шаҳвоний хирсларнинг тизгини жиловсиз бўлиб гуноҳга чорламаган бўларди.Бир неча лаҳзалик шаҳвоний хирс, унинг шарманда қилувчи сўзини Қуръони каримда зикр қилинишига олиб келди. Беҳаё ишлар қиёматгача унга нисбат берилаверади.
Ибрат олиш лозимки, бадназарликнинг шармандаликлари нақадар буюк ва нақадар ёмондир.

Ҳазрати Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ.

"Бадназри" китобидан.

Абдулқайюм Комил таржимаси.

Телеграм каналимиз:
https://t.me/muttaqiyuz
294 views09:07
Ochish/sharhlash
2021-02-01 08:34:50 ​​#тасаввуф

​Энг катта каромат шариъатга итоаткор бўлишдир.

Бир шахс Ҳазрат Жунайд раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларида ўн йил турди. Бироқ бу муддатда унга бирор хиссий каромат зоҳир бўлмади. Ўн йилдан кейин у шундай деди: Ҳазрат, мен ўн йилдан бери сизнинг ҳузурингиздаман. Менга сизнинг бирор кароматингиз зоҳир бўлмади. Айнан шундай одамларни ўзингиз ҳам биласиз. Худди шундай менга бирор хос ҳолат сизда кўринмади.
Ҳазрат Жунайд раҳматуллоҳи алайҳ: Сен бу ўн йиллик муддатда Жунайддан бирор шариъатга хилоф иш содир бўлаётганини кўрдингми? дедилар. У: Ҳазрат! Бирор шариъатга хилоф иш кўрмадим деди. Шунда, Ҳазрат Жунайд раҳматуллоҳи алайҳ: Ўн йилдан бери шариъатга хилоф бирор иш бўлмаганидан ортиқроқ Жунайддан яна бошқа қандай каромат истайсан дедилар.

Ҳакимул уммат, Ҳазрат Мавлоно Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ.

“Хутбатэ ҳакимул уммат” китобидан. 15-жилд, 66-бет.

Абдулқайюм Комил таржимаси.

Телеграм каналимиз:
https://t.me/muttaqiyuz
317 views05:34
Ochish/sharhlash
2021-02-01 05:22:23 ​​​Оилавий келишмовчиликларнинг сабаблари ва уларнинг ечими.

(17-қисм:)

“Азиятлардан сақланишнинг йўли”.

Энди, савол шуки, ўзгалар билан бирга яшашлик сабабидан азиятлар етса, у ҳолда бу азиятга қандай ўзига ўзи тасалли берсин? Бу азиятдан қандай ўзини ўзи сақласин? Феъл-атворига зид бўлишига қарамасдан қандай ўзаро муҳаббатни пайдо қилсин? Бунинг йўлини ҳам Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтиб берганлар. Бирор нарсани ҳал қилмай ташлаб кетмадилар. Чунончи, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эр хотин алоқаси ҳақида баён қилдилар. Чунки, энг кўп феъл-атворга зид ишлар, айни эр хотин алоқаларида юзага келади. Сабаби, қанчалик яқинлик зиёда бўлса, шунчалик феъл-атворга зид ишлар юз беришининг ҳам имкони бўлади. Эр хотин ўртасидаги бўлган яқинлик, бошқа бирор қариндошлар ўртасида бўлмайди. Бу алоқада бошқа алоқаларга қараганда азият етишнинг имконлари кўпроқ бўлгани сабабли, бу ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам гўзал услубни баён қилиб бердилар. У мана будир:
لا يفرك مؤمن مؤمنة إن كره منها خلقا رضى منها آخر
Яъни: “Мўмин киши мўмина аёлдан нолимасин, агар унинг бир хулқидан норози бўлса, иккинчи хулқидан рози бўлади”. (Имом Муслим ривояти)
Бирор мўъмин киши бирор мўъмина аёлдан нолимасин. Бунинг маъноси, бирор эр ўзининг аёлини доимий ёмон кўрмасин. Чунки, агар у аёлининг бирор нарсасини ёмон кўрса, у ҳолда бошқа бирор нарсасини ёқтиради ҳам. Яъни, қачонки, аёлингдан характерга зид бирор иш юз берса, у ҳолда сен хафа бўласан ва гина қиласан ҳамда айни шуни у ундоқдир, у бундоқ қилади, ундоқ қилади, бундай иллати бор, ундай иллати бор деб кўнглингга тугиб қўясан. Худо учун унга қарагин, унда бир неча яхшиликлар ҳам бўлади. Шунинг учун, қачонки, аёлингдан сенга ёқмаётган бирор нарса юз берса, у пайтда унинг сенга ёқадиган нарсасини тасаввур қил. Қачонки, яхшиликларини тасаввур қилсанг, у ҳолда ёмонликларини сезиш камаяди.

Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ.

“Ислаҳий хутбаат” китобидан. 11-жилд, 224-225 бетлар.

Абдулқайюм Комил таржимаси.

Телеграм каналимиз:
https://t.me/muttaqiyuz
327 views02:22
Ochish/sharhlash
2021-02-01 04:37:56
#хайрли_тонг

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Қуръоний дуолар:

رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَامًا

Яъни: "Эй, Роббимиз! Бизга жуфтларимиз (эрларимиз ёки аёлларимиз) ва зурриёдларимиздан кўз қувончлар ато қил ва бизни тақводорларга пешқадам қил".(Фурқон, 74)
Омийн...!

•┈┈┈• •┈┈┈•

Телеграм каналимиз:
https://t.me/muttaqiyuz
290 views01:37
Ochish/sharhlash
2021-01-31 15:09:25
Қуръоний дуо.

رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ

Яъни: "Эй Роббимиз, мени, ота-онамни ва мўминларни ҳисоб қилинадиган куни мағфират айлагин". (Иброҳим, 41)

Телеграм каналимиз:
https://t.me/muttaqiyuz
592 viewsedited  12:09
Ochish/sharhlash
2021-01-31 13:21:48 ​​Гуноҳларнинг оқибати.

Қаерда гуноҳ бўлса, ўша ерда гуноҳнинг ёмон оқибати бўлади.Гуноҳнинг шу дунёдаги зарарлари қуйидагилардир:
.Фойдали илмдан маҳрум бўлишлик.
. Хотира кучсиз бўлишлиги.
.Ризқдан барака кетишлиги.
. Аллоҳ таъолодан узоқ бўлишлик.
. Инсонлардан қўрқишлик.
. Битиб турган ишлар барбод бўлишлиги.
. Қалб лаззатидан маҳрумлик.
. Қалб ва жисмнинг кучсиз ва ожиз бўлишлиги.
. Тоатдан маҳрумлик.
. Гуноҳ устига гуноҳ қилишлик.
. Тавба қилишга Аллоҳнинг тавфиқидан маҳрум бўлишлик.
. Гуноҳни паст санашлик.
. Гуноҳ гуноҳкорларнинг мероси бўлишлиги.
Гуноҳ қилишлик Аллоҳ таъолонинг душманларига ўхшайди.Аллоҳ таъоло уларни Ўзининг душмани деб буюрган.Ҳар гуноҳ Аллоҳ таъолонинг бир душманининг меросидир.Масалан, кибр Од қавмининг меросидир ва хакозо.
. Аллоҳ таъоло ҳузурида қадри йўқолишлиги.
. Ақлнинг нуқсонли бўлишлиги.
. Лаънатга ҳақдор бўлишлик.
. Фаришталарнинг дуоларидан маҳрумлик.
. Ҳосилларнинг камайишлиги.
. Шарм ва ҳаё йўқолишлиги.
. Аллоҳ таъолонинг буюклиги қалбдан чиқиб кетишлиги.
. Мусибатларга мубтало бўлишлик.
. Ёмон лақабларга ҳақдор бўлишлик.Масалан, фосиқ, хоин, каззоб каби
. Шайтон унга ҳоким бўлишлиги.
. Қалб оромидан маҳрум бўлишлик.
. Улкан гуноҳларда бардавом бўлишлик.
. Калимаи тоййибадан маҳрум бўлишлик.

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ.

"Амал сэ зиндаги банти ҳэ" китобидан.

Урду тилидан: Абдулқаййум Комил таржимаси.

Телеграм каналимиз:
https://t.me/muttaqiyuz
1.6K views10:21
Ochish/sharhlash