Get Mystery Box with random crypto!

​​​​#сафар_ойи Сафар ойининг номланиш сабаби. 'Сафарул музаф | Muttaqiy.uz

​​​​#сафар_ойи

Сафар ойининг номланиш сабаби.

"Сафарул музаффар" (صفر المظفر) исломий йил (қомарий тақвим)нинг иккинчи ойидир. У Муҳаррамул ҳаромдан кейин ва Робиъул аввалдан олдин келади. "Сафар" (صفر) араб тилидаги сўз бўлиб, унинг бир неча маънолари баён қилингандир. Масалан, бир маъноси, "холи (бўш) бўлмоқ" деганидир. Айни шу маъно кўпроқ машҳурдир.
Араблар жоҳилият даврида (исломдан аввал) Муҳаррамул ҳаромнинг ҳурмати сабабли жангдан воз кечар эдилар. Шунинг учун сафар ойи бошланганида, улар зарурий нарсаларини олиш ва жанг қилиш учун уйларидан чиқиб кетар эдилар. Уйларини холи (бўш) қолдирар эдилар. Шу муносабатдан бу ой "сафар" (холи, бўш бўлмоқ) дейила бошланди.
Ислом шариъатида эса Муҳаррамул ҳаром каби маъсият ва гуноҳдан холи бўлиши учун бу ойни "сафар" дейилади.

"Мааҳе сафарул музаффар ислам ки назар ме" китобидан. 3-бет.

Абдулқайюм Комил таржимаси.

Телеграм каналимиз:
https://t.me/muttaqiyuz