Get Mystery Box with random crypto!

Ипотека банк, Халқ банки ва Боғча вазирлиги пуллари қани? Жор | Muttahambankirlar

Ипотека банк, Халқ банки ва Боғча вазирлиги пуллари қани?

Жорий йилнинг 1-чорак якуни бўйича "Ҳайтекбанк"нинг "Халқ банки"дан 24,5 млрд. сўм, "Ипотекабанк"дан 26,1 млрд. сўм, Мактабгача таълим вазирлигидан 8,1 млрд. сўм ижро иши бўйича қарздорликлари мавжуд бўлган.

Банк депозитлар бўйича мажбуриятларини ўз вақтида бажара олмаганлиги натижасида ҳақдорлар судга мурожаат қилган. Маълумотлардан суд қарори чиқарилганига бир неча ой бўлган бўлса-да, банк мажбуриятларини бажармаганлигини кўриш мумкин.

Шунингдек, очиқ маълумотларга кўра, 1-чорак якуни бўйича банкнинг бошқа банклар олдидаги қарздорлиги 45,0 млрд. сўмни ташкил этган. 2-чорак якуни бўйича эса ушбу қарздорлик 2,1 млрд. сўмга камайиб, 42,9 млрд. сўмга тенг бўлган.

Қизиғи, бугунги кунда "Ҳайтекбанк"ка нисбатан бирорта ижро иши бўйича қарздорлик мавжуд эмас. Хўш, қарздорликлар қаерга кетди?