Get Mystery Box with random crypto!

Таваккалчилик даражасини ажратилаётган кредитнинг фоиз ставкас | Muttahambankirlar

Таваккалчилик даражасини ажратилаётган кредитнинг фоиз ставкасига боғлаш амалиёти бекор қилиниши мумкин

Марказий банк томонидан "Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги Низом"га ўзгартиришлар таклиф этилмоқда:

- Бозор қийматидаги, ҳукумат ва Марказий банкнинг қимматли қоғозлари кўринишидаги гаров билан таъминланган ёки кафолатланган активларнинг таваккалчилик даражаси 20 фоиздан 0 фоизга туширилмоқда;

- Шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар, юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга ажратилган суд жараёнидаги ёки белгиланган муддатда ундирилмаган қарздорликлари мавжуд бўлган кредитлар бирлаштирилиб, “қониқарсиз”, “шубҳали” ва “умидсиз” деб таснифланган активлар учун таваккалчилик даражаси 150 фоиздан 200 фоизга кўтарилмоқда;

- Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари томонидан чиқарилган корпоратив облигациялар бўйича алоҳида 20 фоизлик таваккалчилик даражаси киритилмоқда. Амалда ушбу ташкилотлар бўйича умуий қарз қимматли қоғозлари 0 фоизлик таваккалчиликка тортилган;

- Таваккалчилик даражасини ажратилаётган кредитнинг фоиз ставкасига боғлаш амалиёти бекор қилинмоқда. Бу дегани, банклар кредит бўйича фоизларни оширишларига бўлган тўсиқ олиб ташланяти.