Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
1
4 stars
0
3 stars
0
2 stars
0
1 stars
1
Oxirgi xabar 2
2022-12-16 14:21:21ЮРАКДАН АЙТИЛГАН ГАП (Ҳазрат ҳақларида яна бир хотира)
Бир даврада ўтирган жўралар жума маърузасини эшитиш учун қайси масжидга боришларини бир бирларидан сўраб қолишди. Кўпчилик узоқ бўлса ҳам Чиғатой масжидига боришларини айтишди. – Нимага энди айнан шу масжидга? – деб сўраб қолди бирлари. – У ердаги маъруза юрак юрагингга кириб боради-да, камига хотирангга ҳам михланиб қолади, – деб жавоб беришади. – Ҳа, – деди савол берган одам ўй суриб, – юракдан айтилган гапгина юракка етиб боради. Мен ҳам келаётган жумада Чиғатойга борганим бўлсин. Ўшанда Чиғатой масжидида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари жума кунлари маъруза қилар эдилар.
Эркин Маликнинг «Саждада ором бор» асаридан #иқтибос
2022-12-12 20:22:14
Бой янада бойиб, камбағал камбағаллигича қолиб кетаверганидек, илм-маърифатлилар ҳам янада билимини ошириш пайида бўлиб, жоҳиллар эса жаҳолат ботқоғида қолиб кетавериш эҳтимоли катта экан. Мана шу циклни қандайдир бузиш керак.
2022-12-10 22:53:07
"Ўзига паст баҳо берувчи инсонлар ич-ичидан азоб чекади. Ўзини кучли ҳис қилиш учун кучсиз деб билган инсонларга зўравонлик қилади. Кексалар, болалар, ҳайвонлар ва табиат зўравонликда энг кўп жабр кўрадиган «кучсиз» гуруҳлардир".
– Хаёлий ва эртакнамо оламларни яратиш, уларда яшаш бу фақат одамларга хос. Агар одам ҳаётда қийналса, ўрнини тополмаса, у эртаклар оламидан паноҳ излаб қолади. Сизнинг дунёингизда яшаш жуда қийин, тўғри, у ерда қўрқинчли махлуқлар ёвуз жодугарлар йўқ, бироқ одамлар ўзларига ўхшаганлар орасида бахтини топишга қийналади. Шунинг учун, дўстим, сизларда катта ёшдаги катталар ҳам эртак китобларини ўқишади, мултьфилмлар кўришади.