Гул парвози. Нега парвозимни ҳоҳлайсан? Истакларинг сиғмайди ҳушга. Юксакликни кўрсатдинг дадил- Қўниш илмин билмаган қушга. Ва қўлларим қанотланди боз Ерда қолди ҳонаки жаранг. Қовурғамга урулар... Юрак- Қисқа масофали бумеранг. Учдим. Учдим. Ҳаволаб баттар Парвозимнинг якуни афзал. Мен тушундим Ҳар қандай парвоз қонли якун топмоғи гўзал... Қандай гўзал... Дайди ўқ или- Қушдан қизил гулга дўнмоқлик. Энг ёмони Гулсиз, Парвозсиз- Гўзал бўлмоқликка кўнмоқлик... 2017 йил Тошкент Abdulazizxon Akramov 141 views14:33