Get Mystery Box with random crypto!

МАҲЗУН ЧEҲРАНГНИ, КЎРМАСАМ БЎЛДИ ! Мингтта атиргулни пойинга | MUSURMONQUL SUVONQULOV | SHE'RLARI

МАҲЗУН ЧEҲРАНГНИ, КЎРМАСАМ БЎЛДИ !

Мингтта атиргулни пойинга тўшай,
Агарда етмаса жонимни қўшай,
Биргина орзуйим сен билан яшай,
Маҳзун чеҳрангни, кўрмасам бўлди.

Истаган нарсангни, этай муҳаё,
Осмонларда учгин оқушдек гўё,
Меҳринг чексиз ахир, эй меҳридарё,
Маҳзун чеҳрангни кўрмасам бўлди.

Ёнингда бўлайин токи то абад,
Бизга ошна бўлсин, доим муҳаббат,
Ширин сўзларим-ла қилай мурувват,
Маҳзун чеҳрангни кўрмасам бўлди.

Мен сени асрайин, келтирмасдан ғам,
Эсда қоларлидек, бўлсин ширин дам,
Қўлингдан қўйвормай, тутайин маҳкам,
Маҳзун чеҳрангни кўрмасам бўлди.

Мингтта атиргулни пойинга тўшай,
Агарда етмаса жонимни қўшай,
Биргина орзуйим сен билан яшай,
Маҳзун чеҳрангни, кўрмасам бўлди.

Муаллиф: Мусурмонқул Сувонқулов

✿❀┄┅┅✿❀✿❀┄┅┅✿❀
╔═অঠই✯ ✯ইঠঅ═╗

@musurmonqulsuvonqulov1

╚═অঠই✯ ✯ইঠঅ═╝
✿❀┄┅┅✿❀✿❀┄┅┅✿❀

@Sevgisherlar12