Get Mystery Box with random crypto!

Қуръонни тадаббур ила ўйлаб кўрмайдиларми? Ёки қалбларда қулфл | Musulmonlar

Қуръонни тадаббур ила ўйлаб кўрмайдиларми? Ёки қалбларда қулфлар борми?

﴾Муҳаммад сураси: 24-оят﴿
•┈┈••┈┈••┈┈••┈┈••┈┈•
Қуръони Каримни «тадаббур» қилиш уни эътибор ва эҳтимом ила ўқиб, маъноларининг мағзини чақишдир. Ҳа, ўша аввалги ояти каримада зикр қилинганлар.

«Қуръонни тадаббур ила ўйлаб кўрмайдиларми?»

Ҳар бир оятни, ҳар бир сўзни чуқур тушунишга ҳаракат қилиш Қуръонни тадаббур қилишдир. Ана ўшанда парда кўтарилади, ҳамма нарса равшанлашади, қалб ҳаловат топади, виждон мусаффо бўлади.

«Ёки қалбларда қулфлар борми?»

Агар «қалбларида қулф» бўлса, унда ҳамма нарса берк, уларга ҳеч нарса, жумладан, Қуръон нури ҳам кирмайди.
•┈┈••┈┈••┈┈••┈┈••┈┈•
Тафсири Ҳилол китобидан

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Musulmonlar