Get Mystery Box with random crypto!

ДУОНИНГ ИЖОБАТ БЎЛИШ СИРЛАРИ Мўмин Аллоҳ таолодан бир нима сў | Mustajob Duolar 🌙

ДУОНИНГ ИЖОБАТ БЎЛИШ СИРЛАРИ

Мўмин Аллоҳ таолодан бир нима сўраётганда, чин дилдан дуоси ижобат бўлишини хоҳлайди. Ихлос дуо ижобат бўлишининг асосий шарти. Аллоҳнинг изни билан дуо тезроқ ижобат бўлишининг баъзи бир сирлари бор. Улар қуйидагилар:
Дуолар мустажоб бўладиган кун ва ойларда дуони кўпайтириш. Масалан: Ашуро куни, Арафа куни, Лайлатул Қадр кечаси, Жума куни, Рамазон ойи ва туннинг охирги учдан бири.
Дуони маълум бир ҳолатларда қилиш. Агар мўмин муваффақ бўлса, унинг дуоси қабул бўлиши мумкин бўлган ҳолатлар қуйидагича: саждада, ёмғир ёғаётганда, намоздан олдин ва кейин.
Қиблага юзланган ҳолатда қўлларни кўтариб дуо қилганидан сўнг қўлларни юзга суртиш.
Паст овозда дуо қилиш.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган дуолар ила илтижо қилиш.
Тавозе ва итоаткорлик билан дуо қилиш.
Аллоҳнинг ижобатига аниқ ишонган ҳолда шак-шубҳа аралаштирмасдан дуо қилмоқ.
Азму қарор ва қатъият билан дуо қилмоқ.
Дуони Аллоҳга ҳамду санолар айтиш билан бошлаб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар айтиш билан якунлаш.
Дуо қилишдан аввал Аллоҳ субҳанаҳу таолога сидқидилдан тавба қилиш ва у Зотдан қилган гуноҳлари учун узр сўраш.
Манба

Siz izlagan manzil...

Mustajob duolar
каналига уланинг
@Mustajob_dualar