Get Mystery Box with random crypto!

Ижтимоий тармоқларда баъзи биродарларимиз “субҳаналлоҳ”, “маша | Mussolliyn TV

Ижтимоий тармоқларда баъзи биродарларимиз “субҳаналлоҳ”, “машааллоҳ” каби “Аллоҳ” сўзи билан қўшилиб келган қўшма сўзларни “субҳан Аллоҳ” “машаАллоҳ” каби кўринишда, баъзилар эса “ма шаа Аллоҳ” ҳамда “ин шаа Аллоҳ” шаклида ёзаётганларини кўрамиз.

Албатта, бу биродарларимиз маъно ўзгариб кетмаслиги учун шундай ёзаётганларида шубҳа йўқ. Лекин араб тилида “машааллоҳ” сўзидаги “ш”дан кейинги иккинчи “а” ҳарфи, “субҳаналлоҳ” сўзида эса “н”дан кейинги “а” ҳарфлари “Аллоҳ” сўзидаги “а” ҳарфи эмас. “Аллоҳ” сўзининг бошидаги “А” ҳарфи араб тилида “васлийя ҳамза”, яъни ўзидан олдингиси ҳаракатли бўлганида ўқилмасдан, тушиб қоладиган ҳамзадир. Шунинг учун бу каби сўзларни ўзбек тилида ёзганда “Аллоҳ” сўзини ажратиб ёки биринчи ҳарфини катта “А” билан ёзиш шарт эмас. Балки худди “астағфируллоҳ” каби “субҳаналлоҳ”, “алҳамдулиллаҳ”, “иншааллоҳ” ҳамда “машааллоҳ” кўринишида қўшиб ёзиш янада тўғрироқ бўлади, валлоҳу аълам.

@mussolliyn_tv