Get Mystery Box with random crypto!

Менинг ҳам устозларимдан бири айтган эди: “Масалан бир одам яш | Musolliyn TV

Менинг ҳам устозларимдан бири айтган эди: “Масалан бир одам яшаш учун ижарага бир уй олса, у ҳеч қачон у уйга ортиқча ҳаражат қилиб уни безамайди, “нима қиламан барибир бу уйда кўп қолмайманку, мендан кейин бошқа одам яшайди”, деб уйига маблағ ажратишга кўзи қиймайди, лекин агар уй ўзиники бўлса “қилсам ўзимга қиламанда” деб исрофига эътибор қилмай уйини жиҳозлайди, аслида у “ўзиники” бўлган уйда ҳам кўп қолмайди, борса 20-30 йил яшар кейин эса барибир бошқаларга қолдириб кетади. Биз мўминлар ҳам бу дунёда шундаймиз, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидай: “Бу дунёда ғарибдек ёки бир йўловчидек бўл”, узун йўлида бироз ҳордиқ чиқариш учун бир дарахтнинг соясида тўхтаб кейин эса йўлини давом эттирадиган йўловчи. Бизнинг ҳам йўлимиз Жаннат… (иншааллоҳ)

@musolliyn