Get Mystery Box with random crypto!

#faktlar #Rossiya #metro Москва метроси ҳақида қизиқарли фак | Мусофирлар 24

#faktlar #Rossiya #metro
Москва метроси ҳақида қизиқарли фактлар

Метро — сирлар, ҳикоялар ва миш-мишлар билан қопланган жой. Биз бугун метрополитен ҳақидаги энг қизиқарли 9 та фактни тўпладик.

1. Москвада метро 19-асрда пайдо бўлиши мумкин эди, аммо…

Москва метросининг илк лойиҳалари 1890 йилларда яратилган, демак хаёл қилсак подшоҳлар даврида ҳам метро қурилиши мумкин эди. Қурилишга руҳонийлар тўсқинлик қилган. Улар яратувчанлик Худога хос, инсон Яратганнинг иродасига қарши чиқиб, ер остида дунё қуриб, ўз-ўзини хор қилиши мумкин, деб ҳисоблашган.

2. Москва метроси узунлиги бўйича дунёда тўртинчи ўринда туради

Шундай қилиб Россиянинг илк ва энг йирик метроси “Москва” 1935 йил 15 май куни ўз ишини бошлаган. Ушбу тизим 14 та линия ва 250 та бекатдан ташкил топган. Линияларнинг умумий узунлиги 438,6 км. Айтганча, бекатларнинг 40 таси маданий мерос обидалари ҳисобланади.
Қанчалик катталигини тасаввур қилишингиз учун солиштириб қўрамиз, Тошкент метроси янги бекатлар билан биргаликда 4 та линия ва 43 та бекатдан иборат.
Маълумотларга кўра, Москва ҳукумати режалари бўйича 2027 йилгача яна 25 та станция ва 58 километрли линия қурилиши керак.

3. Бир йилда метродан қарийб 2,5 миллиард йўловчи фойдаланади

Метро фойдаланувчилари сонининг кўплиги билан дунёда олтинчи, линиялар узунлиги бўйича эса тўртинчи ўринда туради. Бир йил мобайнида ушбу метродан 2 491 миллиард йўловчи фойдаланади.

4. Дунёда чуқурлиги бўйича олтинчи ўринда турувчи бекатни биласизми?

Бу Москва метросининг энг чуқур бекати бу “Парк Победы”. Унинг расмий чуқурлиги 73 м қилиб чегараланган. Бу бекат чуқурлиги бўйича дунёда олтинчи ўринда туради.

5. Агар билсангиз, илк метро талонлари картондан ясалган

1935 йилда одамлар метрода бор-йўғи 35 дақиқа амал қиладиган махсус картон купонлардан фойдаланишган ва йўл ҳаққи 50 тийинни ташкил қилган. Ва сўнгра 1959 йилда турникетлар пайдо бўлди ва 1960 йилда пул ислоҳоти муносабати билан йўл ҳаққи 5 тийинга туша бошлади. 1992 йилда купонлар пластик токенларга, ўша йилнинг ноябрь ойида эса темир токенларга алмаштирилган.

Ҳозир Москва метросида фақат контактсиз карталардан фойдаланилади. Эскирган Москва токенлари бошқа шаҳарларда - Екатеринбург, Нижний Новгородда фойдаланилади.

6. Москва метроларида ҳам сув тошиб кетган

Ҳа, ҳа, бу фақат Ўзбекистонда эмас. Москва метросида ҳам сув тошиш ҳолатлари юз берган.
1984 йилда Царицинский ҳовузининг сувлари Каширская-Орехово участкасидаги туннельлардан бирига кириб кетган. Қайта тиклаш жараёни икки ой давом этди. 2001 ва 2003 йилларда ҳам шундай кўрсаткичларга эришилган.

7. Метрода унутилган буюмларни қайтариб олиш имконияти бор. Фақат қаердан қидиришни билиш керак

Унутилган буюмларни "Котелники" станциясидан қидириш тўғри бўлади. Шарқий вестибюлда йўқолган нарсалар йиғиладиган омбор мавжуд. У ҳар куни соат 8:00 дан 20:00 гача ишлайди. Элементлар олти ой давомида сақланади.

Балки сиз йўқотган буюмлар ҳам ўша ерда тургандир. Кетаётган бўлсангиз паспортингизни олволинг, Чунки буюмни олиш учун шахсингизни тасдиқлашингиз зарур. А, паспорт йўқотган бўлсангиз, ҳолат қандай бўлишини билмадик!

8. Поезд рельсларига тушиб кетган одамни қутқариб қолишнинг энг самарали усули

Агар кимдир сизнинг ёнингизда рельсларга йиқилган бўлса ва югуриб ёрдам сўрашга вақтингиз бўлмаса, платформанинг четига яқин туринг ва қўлингиз билан думалоқ шаклни юзага келтиринг.

Сиз сумка, шляпа ёки шу каби ҳар қандай ёрқин нарсалардан фойдаланишингиз мумкин. Энг муҳими ҳайдовчининг эътиборини тортиш. Бу фавқулодда тормозланиш белгиси эканлигини билдиради.

9. Метрода ахлат қутилари йўқ, худди бизникига ўхшайди

Бизда ҳозир бўлмаган ахлат қутилари, қачонлардир, 90-йилларнинг бошларига қадар Москва метроларида бор эди. Кейинчалик улар терроризмдан ҳимояланиш чораси сифатида олиб ташланди.

Ушбу фактлар сиз учун қизиқ бўлдими? Бундай фактлар бизда ҳали кўп. Маълумотлар манфаатли бўлган бўлса, бизни кузатишда давом этинг. Саломат бўлинг!

Мусофир 24 Канали
бизнинг расмий канал



https://t.me/musofir_uz24